Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

29/Март/2023   Ватандошларимиз

Ўзбекистон дипломатлари Приморск ўлкасидаги Жазони ижро этиш муассасида сақланаётган юртдошларимиз ҳолидан хабар олдилар

ВЛАДИВОСТОК, 29 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Приморск ўлкаси Большой Камень шаҳрида жойлашган Жазони ижро этиш муассасида  бўлган юртдошларимиз  ҳолидан хабар олдилар, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Дипломатлар аввал массасаси раҳбари билан мулоқот қилдилар. Суҳбат чоғида ушбу муассасада сақланаётган фуқароларимиз учун ажратилган турар жой ва умумий овқатланиш бинолари, дам олиш учун яратилган шароитлар  ҳолати муҳокама қилинди.  

Шундан сўнг, Бош консулхона ходимлари ўзбекистонликлар билан  алоҳида учрашув ўтказишди.

Суҳбат давомида ватандошларга мамлакатимизда амалга оширилаётган янгиланишлар, инсон ҳуқуқларини мустаҳкам ҳимоясини  таъминлаш, хорижий давлатларда бўлиб турган ватандошлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида батафсил маълум берилди. Шунингдек,  иштирокчиларга ёлғон ваъдалар ортидан эргашмаслик, турли гуруҳлар қўяётган талабларга рози бўлмаслик бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

 Дипломатлар Ўзбекистон фуқароларига юзага келиши мумкин бўлган муаммолар юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар олиш мақсадида  Бош консулхона телефон рақамларини тақдим этишди.

Учрашув якунида ҳамюртларимиз ўзларини қизиқтирган барча саволларга  ўзбек диломатларидан батафсил жавоб олдилар.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Бош консулхонаси Туркия ташки...

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ходимлари «Turkpermit» ширкати ва «Özb...

Бош консулликда Узоқ Шарқ федерал округи...

Мамлакатимиз Бош консуллигида Хабаровск ўлкасининг “Губерния” телеканали ҳамда “Primamedia...

Япониядан муносабат: Ўзбекистон Конститу...

збекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 28 йиллиги муносабати билан Япони...

Сўнгги янгиликлар