Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

13/Апрель/2021   Жамият

Ўзбекистон дипломатлари меҳнат миграциясини ташкил этиш бўйича Туркия тажрибасини ўрганди

ИСТАНБУЛ, 13 апрель /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Анқарадаги элчихонаси ва Истанбулдаги Бош консулхонаси ходимлари, Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакили билан биргаликда Туркия ташқи ишлар, ички ишлар, оила, меҳнат ва ижтимоий хизматлар вазирликлари мутасаддилари билан ишчи учрашувлар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Тадбирларда ўзбекистонлик дипломатлар Туркиянинг хориждаги меҳнат миграциясини ташкил этиш тажрибасини ўрганди. Ушбу мамлакатда Ўзбекистон фуқароларини иш билан таъминлаш имкониятлари, шунингдек, яшаш ва ишлаш учун рухсат олиш масалалари муҳокама қилинди.

Маълумотларга кўра, ҳозирги вақтда чет элда яшаётган турк фуқароларнинг умумий сони 6 миллион кишидан ошади. Шундан 5,5 миллионга яқини Ғарбий Европада (Германия, Бельгия, Австрия, Франция, Голландия, Швеция ва бошқалар) яшайди.

Туркия вакилларининг таъкидлашича, Европа иқтисодий ҳамжамияти билан 1963 йил 12 сентябрда имзоланган ассоциация тўғрисидаги битим кейинчалик соддалаштирилган тартибда туркларнинг Европада қонуний ишлашига имкон берадиган бир қатор шартномаларни тузишга имкон берди.

Туркиянинг ички ва ташқи стратегиясини Ички ишлар вазири бошчилигидаги Миграция комиссияси белгилайди.

Учрашувда Туркияда меҳнат қилаётган ва бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига консуллик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Мавзуга оид

«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурла...

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган «Обод қишлоқ», «Обод маҳалла» дастурларини ҳ...

Беларусда Иккинчи жаҳон урушида жасорат ...

«Ўзбеккино» миллий агентлиги буюртмасига биноан «Сinema of Сentral Аsia» киностудияси том...

ЕХҲТ ДИИҲБ делегацияси Ахборот ва оммав...

Кеча Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташки...

Сўнгги янгиликлар