Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

24/Май/2022   Экология

Ўзбекистон делегацияси ЕХҲТ экологик-иқтисодий форумига тайёргарлик учрашувида иштирок этди

ТОШКЕНТ, 24 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси  ходимлари 23-24 май кунлари Лодз (Польша) шаҳрида бўлиб ўтган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ)  30-Экологик ва иқтисодий форумига тайёргарлик йиғилишида иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА  мухбири


Учрашув «COVID-19 пандемиясидан кейин барқарор иқтисодий тикланиш орқали ЕХҲТ минтақасида хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш» мавзусига бағишланди.

Форумда иштирокчи давлатлар, ҳамкорлик бўйича шериклар, ЕХҲТ институтлари, халқаро ташкилотлар, бизнес ва экспертлар ҳамжамияти, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги нодавлат ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон вакиллари «Яшил ва барқарор тикланиш йўллари» сессиясида модераторлик қилди.

Учрашув давомида экологик хавфсизлик ва атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаш, экотуризмни ривожлантириш борасидаги кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.

Иқлим ўзгариши муаммоларига қарши курашиш, тоза ва иқлимга чидамли энергия ишлаб чиқиш ва унга ўтишни таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш мақсадида жорий йилнинг сентябрь ойида Оролбўйи минтақаси -  Нукус шаҳрида БМТ шафелигида «яшил» энергия бўйича юқори даражадаги халқаро форум ўтказилиши билдирилди. Шу муносабат билан мазкур форумга халқаро ҳамжамият вакиллари таклиф этилди.

Мавзуга оид

Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи...

Ўзбекистон Давлат экология қўмитаси раиси Нарзулло Обломуродов Швецияда ўтказилган халқар...

Ўзбекистоннинг экологик муаммоларни ҳал ...

Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси делегацияси Марсель шаҳрида ўтказилган Табиатни ва ...

Антарктидадаги ўртача ҳарорат ҳозир доим...

1992 йилдан буён Антарктида 3 триллион тонна муздан маҳрум бўлди...

Сўнгги янгиликлар