Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

18/Ноябрь/2022   Маданият

Ўзбекистон делегацияси аъзолари Саудияга амалий ташриф чоғида Мадина шаҳридаги машҳур музейлар фаолияти билан яқиндан танишдилар

АР-РИЁД, 18 ноябрь. /«Дунё» АА/.  Жорий йил 15-17 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жамоат ва диний ташкилотлари билан ҳамкорлик бўйича маслаҳатчиси М.Комилов бошчилигидаги делегация Саудия Арабистони Подшоҳлигида бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири. Ушбу амалий сафар Ўзбекистон Президентининг Самарқанддаги Имом ал-Бухорий мажмуасида Имом Бухорий ҳаёти ва фаолиятини акс эттирувчи интерактив музей ташкил қилиш ташаббусининг ижроси юзасидан ташкил этилди.


Мамлакатимиз делегацияси аъзолари Мадина шаҳридаги “Пайғамбар” масжиди зиёратидан сўнг ушбу масжид биноси архитектурасини ўрганишди.

Сўнгра ушбу шаҳардаги “Пайғамбар сийрати ва ислом цивилизацияси халқаро музейи” директорининг ўринбосари Яҳё Кинаий билан учрашув бўлиб ўтди.

Я.Кинаий Ўзбекистонда барпо этилаётган “Имом Бухорий ҳаёти ва маданий меросига бағишлаган музей” қурилишига керак бўладиган маълумотларни тақдим этишга ва ўзаро тажриба алмашишга тайёр эканлигини қайд этди.

Суҳбатдош Саудия Арабистони ҳукумати ва Бутунжаҳон мусулмонлари уюшмаси ташаббуси билан ташкил этилган ушбу музейнинг қурилиши ва ҳозирги фаолияти билан яқиндан таништирди.

Музейнинг кўргазма заллари, кутубхонаси ва қўлёзмалар фонди фаолияти ўрганилди. Жумладан, Муҳаммад (САВ) пайғамбарнинг таржимаи ҳоллари, хусусан, Мадина шаҳрига ҳижратлари, қурилган масжидлар ва уларнинг меъморчилиги билан яқиндан танишилди.

Ушбу музей “Пайғамбар” масжиди яқинида жойлашган бўлиб, у 2021 йилнинг 2 февралида Бутунжаҳон мусулмонлари уюшмаси томонидан барпо этилган дунёдаги Ислом музейларининг биринчиси ҳисобланади.

Мазкур музей араб, инглиз, испан, урду, француз, турк ва индонезия каби етти тилда ифодаловчи дисплейлар ва интерактив экранлар орқали Ислом олами тарихи ва Пайғамбар Муҳаммад (САВ) ҳаётлари билан яқиндан таништиради.

Музей раҳбариятининг таъкидлашича, ушбу музей мазмуни “Исломнинг бағрикенглиги ва мўътадиллигини намойиш этиш учун дунёнинг барча ҳудудларида Пайғамбаримизнинг тўғри ёндошувини тарқатиш мумкин бўлган тарихий мероси"ни ўзида акс эттиради.

Шу билан бирга, Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазири ўринбосари Ҳасан Алламнахра Бутунжаҳон мусулмонлари уюшмаси Бош котиби Муҳаммад бин Абдулкарим Иса билан мулоқот қилгани ва унинг қуйидаги сўзларини етказишдан мамнунлигини билдирди:

 “Саудия Арабистони заминида Ўзбекистон делегациясини қутлашдан беҳад мамнунман. Делегациянинг мақсадидан келиб чиқиб, музейнинг барпо этилишига оид маълумотларни тақдим этишга ва лозим бўлса тегишли мутахассисларни юборишга тайёрман”.

Мамлакатимиз делегацияси Мадина шаҳридаги “Dar al-Madinah” музейи фаолияти билан ҳам танишди. Мазкур музей Мадина шаҳри мероси ва тарихини турли археологик тўпламлар, визуал галереялар ва Мадина билан боғлиқ нодир тасвирлар билан намойиш этади.

Ушбу музей Саудия Арабистони фуқароси Абдулазиз бин Абдураҳмон бин Иброҳим Каъкий томонидан ташкил этилган бўлиб, у хусусий музей ҳисобланади.

Музейда Мадина шаҳрининг маданий меросини акс эттирувчи ҳамда ландшафт, одамлар ва йиллар давомида қандай шаклланганлигини кўрсатувчи 2000га яқин экспонат намойиш этилади.

Музей Мадина шаҳрининг тарихига оид визуал галереялар ва ноёб фотосуратлар тўпламини ўз ичига олади. Музейдаги энг диққатга сазовор буюм бу исломда машҳур камончи ва Муҳаммад Пайғамбарнинг ҳамроҳларидан бири бўлган Саад ибн Абу Вақосга тегишли камондир.

Ўзбекистон делегациясига Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирининг халқаро ҳамкорлик бўйича ўринбосари Ҳасан Алламнахра ҳамроҳлик қилди.

Мавзуга оид

Теҳронда «Ўзбекистон Буюк ипак йўли чорр...

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Маданият институти фотогалереясида ўзбекистонлик рассо...

Франциянинг архитектура соҳасидаги етак...

Ўзбекистон делегацияси Парижга ташрифи давомида маданий мерос ёдгорликларини сақлаш ва ре...

Наманган шаҳридаги «Ўн бир Аҳмад» зиёрат...

Наманган шаҳридаги «Ўн бир Аҳмад» зиёратгоҳи мажмуасида мукаммал таъмирлаш ишлари якунлани...

Сўнгги янгиликлар