Uz / Ўз Ru En

Toshkent

23/Январь/2021   Иқтисодий дипломатия

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари ва Саудия Арабистони инвестициялар вазири ўзаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди


ТОШКЕНТ, 23 январь. /«Дунё» АА/. Бугун Бухоро шаҳрида Саудия Арабистони Подшоҳлиги делегациясининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқовнинг Саудия Арабистони Подшоҳлиги инвестиция вазири Холид Ал-Фалиҳ билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Вазир матбуот хизмати маълум қилишича, учрашув давомида инвестиция, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларида икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Жумладан, мулоқот чоғида томонлар Ўзбекистонда янги қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш орқали икки томонлама иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш учун ўзаро тайёр эканликларини билдирдилар. Шу билан бирга, Ўзбекистонда фаолият юритаётган Саудия компаниялари томонидан энергетика, нефть-газ, кимё ва нефть-кимё саноати, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, фармацевтика, ахборот-коммуникация технологиялари, туризм ва меҳмонхона бизнеси соҳаларида эришилган муваффақиятлар юқори баҳоланди.

Шу нуқтаи назардан қўшма лойиҳаларни молиялаштириш ва қўллаб-қувватлашнинг самарали воситаси сифатида иккала томон иштирокида инвестиция компаниясини ташкил этиш имкониятлари кўриб чиқилди.

Учрашувда электр энергияси, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари, тайёр тўқимачилик ва чарм буюмлар, шунингдек, қурилиш материалларини етказиб беришни кўпайтириш орқали ўзаро савдо ҳажмларини ошириш йўллари ҳам муҳокама қилинди.

Саудия Арабистони ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришда икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш учун самарали майдонча бўлиши мақсадида ташкил этилаётган Ўзбекистон-Саудия тадбиркорлик кенгашининг алоҳида роли таъкидланди.

Шунингдек, икки томон савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Саудия Ҳукуматлараро комиссиясининг йиғилишини жорий йилда ўтказиш устуворлигини таъкидлади ва шу муносабат билан ушбу тадбирга тайёргарлик кўриш жараёни бўйича келгусида ўзаро ҳамкорлик қилиш алгоритмлари белгиланди.

Учрашув якунлари бўйича инвестиция, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда икки томонлама ҳамкорлик бўйича "Йўл харитаси"ни биргаликда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тўғрисида келишувга эришилди. Шу муносабат билан келгусидаги ҳамкорликнинг муҳим жиҳатларини батафсил муҳокама қилиш мақсадида Саудия Арабистони делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи давомида Саудия компаниялари раҳбарларининг Ўзбекистоннинг тегишли вазирликлари, идоралари, тармоқ бирлашмалари раҳбарияти ҳамда хусусий сектор вакиллари билан қатор учрашувлари ташкил этилади.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги савдо...

Кеча мамлакатимиз элчихонасида Ҳиндистон иқтисодий ва савдо ташкилоти президенти Асиф Иқб...

ШҲТга аъзо давлатларнинг Циндао шаҳрида ...

Ушбу йирик тадбир коронавирус эпидемиясига қарши кураш ва профилактика тадбирларини амалга...

ИТСВ: Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбоса...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқо...

Сўнгги янгиликлар