Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

24/Апрель/2022   Тадбирлар

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Интернет тармоғида журналистлар ва блогерларнинг “Иннопром. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси ҳақидаги саволларига тўғридан тўғри жавоб бермоқда

ТОШКЕНТ, 24 апрель. /«Дунё» АА/. Интернет тармоғида Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқовнинг 25 апрель куни Тошкентда очиладиган “Иннопром. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси бағишланган жонли брифинги бошланди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.


Онлайн-мулоқотда журналист ва блогерларга ўз саволлари билан вазирликнинг Youtube, Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифалари орқали мурожаат қилиш имконияти тақдим этилди.

Эслатиб ўтамиз, 25-27 апрель кунлари бўлиб ўтадиган кўргазма ва ишбилармонлик дастурида Ўзбекистон, Россия, Беларусь, Венгрия, Франция, Тожикистон, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистондан юзлаб ишлаб чиқариш корхоналари ва бизнес делегациялари иштирок этади.

2021 йил 5-7 апрель кунлари ташкил этилган “Иннопром. Ўзбекистонда йирик саноат ҳафталиги” биринчи халқаро кўргазмасида Марказий Осиёнинг барча давлатларидан 10 мингдан ортиқ вакил қатнашган эди. Кўргазма доирасида Россия сармояси иштирокидаги 2,2 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги 33 та лойиҳани амалга оширишни бошлаш бўйича келишувларга эришилган.

Мавзуга оид

Жанубий Кореянинг Шимолий иқтисодий ҳамк...

орея Республикаси Президенти ҳузуридаги Шимолий иқтисодий ҳамкорлик қўмитаси раиси Пак Чон...

Исроилда Ўзбекистоннинг биринчи фахрий ...

Кеча Исроил ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистоннинг фахрий консули Сари Цвини расмий аккред...

БМТ Бош Ассамблеяси Ўзбекистон ташаббуси...

11 июль куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси Марказий ва Жанубий Осиё ўртаси...

Сўнгги янгиликлар