Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


15/Март/2021   Маданият

Ўзбекистон Бош консули «Тошкент қувончлари» VIII халқаро болалар расмлари биенналеси совриндорларига мукофот топширди


ҚОЗОН, 15 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги (Россия) Бош консули Фариддин Насриев Пенза вилоятида амалий ташриф билан бўлиб, қатор учрашувлар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Вилоят раҳбарияти, ишбилармон доиралар вакиллари, Пенза вилоятида таҳсил олаётган ўзбекистонлик ёшлар ва вақтинча меҳнат қилаётган ватандошлар билан мулоқот ўтказилди.

Вилоят губернатори Иван Белозерцев билан учрашувда ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, «Тошкент қувончлари» VIII халқаро болалар расмлари биенналесида муваффақиятли қатнашиб, совринли ўринларни эгаллаган пензалик ёш иқтидор эгаларига Ўзбекистон Бадиий академияси мукофоти ва Бош консулхонанинг эсдалик совғаларини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, танлов 2020 йил 15-21 декабрь кунлари бўлиб ўтган эди. Танловда бутун дунёдаги ёш истеъдод соҳибларининг 2 мингга яқин расмлари намойиш этилди.

Мавзуга оид

Урганчда «Лазги» академияси ташкил этил...

“Лазги” академияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси Ўзбекистон Республ...

Имом Мотуридий – Ислом оламининг улуғ ал...

Самарқанд шаҳрида “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзу...

Москвада «Дўппи» шарқ бозори» — ҳунарман...

Москвадаги «Тишинка» савдо мажмуасида «Дўппи» шарқ бозори» номли маданият фестивали бўлиб...

Сўнгги янгиликлар