Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

06/Октабрь/2022   Иқтисодий дипломатия

Ўзбекистон Бош консулхонаси вакиллари «Becker Mining Systems» компанияси директори Вольфганг Вегенер, халқаро савдо бўйича менежери Самар Аждади билан музокаралар ўтказди

ФРАНКФУРТ-МАЙН, 6 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси вакиллари «Becker Mining Systems» компанияси директори Вольфганг Вегенер, халқаро савдо бўйича менежери Самар Аждади билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Унда кон-металлургия саноати корхоналари учун интеграциялашган технологияларни етказиб бериш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда Ўзбекистонда мамлакат саноатининг геология-қидирув ва кончилик тармоқларида хусусий тадбиркорлик улушини ошириш бўйича ташаббуслар доирасида нуфузли хорижий компаниялар билан қўшма корхоналар ташкил этишга катта эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

«Becker Mining Systems» компанияси раҳбарияти Ўзбекистон кон-металлургия саноати соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, Навоий ва Олмалиқ кон-металлургия комбинатлари билан узоқ муддатли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишдан манфаатдорлигини билдирди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон элчихонаси Малайзия билан сав...

Мамлакатимизнинг Малайзиядаги элчихонасида «GT Spice Manufacturers» компанияси директори К...

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ў...

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Са...

Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик вако...

Шу кунларда Қорақалпоғистон шаҳар ва туманларида бўлиб турган Ўзбекистоннинг хориждаги дип...

Сўнгги янгиликлар