Uz / Ўз Ru En

Toshkent

14/Октабрь/2020   Сиёсат

Ўзбекистон БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига сайланди


ТОШКEНТ, 14 октябрь. /"Дунё" АА/. Кеча Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясида Ўзбекистон БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига кўпчилик овоз билан тарихда биринчи марта уч йиллик муддатга сайланди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

БМТ Янгиликлар маркази маълумотига кўра, қуйидаги 15 давлат 2021 йил 1 январдан бошлаб уч йиллик муддатга БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаши аъзолигига сайланган: Боливия, Хитой, Кот-д'Ивуар, Габон, Куба, Франция, Малави, Мексика, Непал, Покистон, Россия. Сенегал, Украина, Ўзбекистон, Буюк Британия.

БМТ Бош ассамблеяси органи ҳисобланган Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашга 47 та дават аъзодир. Кенгаш аъзолари уч йиллик муддатга яширин овоз бериш йўли билан сайланади.

Мавзуга оид

Тошкент шаҳридаги инвестиция лойиҳалари ...

7 март куни Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида амалга оширилиши режалаштирилган инв...

Майкл Помпео 2-3 февраль кунлари расмий ...

AҚШ Давлат котиби Майкл Помпео 2-3 февраль кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади...

Ўзбекистон элчихонасининг "Олтин дафтар"...

Хориждаги ватандошлар билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республика...

Сўнгги янгиликлар