Uz / Ўз Ru En

Toshkent

10/Апрель/2021   Экология

Ўзбекистон БМТда Бош Ассамблеянинг Оролбўйини экологик инновациялар ва технологиялар зонаси деб эълон қилиш тўғрисидаги махсус резолюцияси бўйича маслаҳатлашувларни бошлади


НЬЮ-ЙОРК, 10 апрель. /"Дунё" АА/. Кеча БМТнинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида Ўзбекистон доимий ваколатхонаси томонидан Президент Шавкат Мирзиёев Бош ассамблеянинг 75-сессиясида илгари сурган Оролбўйи минтақасини "экологик инновациялар ва технологиялар зонаси" деб эълон қилиш тўғрисидаги резолюция лойиҳасини келишиш бўйича маслаҳатлашувлар бошланди, деб хабар қимоқда «Дунё» АА мухбири.

Видеоконференция шаклида ташкил этилган тадбирда БМТга аъзо давлатларнинг турли минтақавий гуруҳлари, шу жумладан, Осиё-Тинч океани минтақаси, Европа, Лотин Америкаси ва Шимолий Америка мамлакатлари миссиялари экспертлари иштирок этди.

Маслаҳатлашувлар доирасида Ўзбекистон вакиллари томонидан ушбу ташаббуснинг мазмун-моҳияти, мақсадлари ва долзарблиги батафсил баён қилди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо давлатларни Марказий Осиё мамлакатларининг Орол денгизининг қуриши ортидан юзага келган экологик ва ижтимоий-иқтисодий оқибатларни юмшатишга йўналтирилган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга чақирувчи ушбу ҳужжатнинг аҳамиятига эътибор қаратилди.

Резолюция экологик тоза технологияларни ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланишга хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун қулай шарт-шароит яратиш, «яшил» иқтисодиёт, энергия ва сувни тежаш технологияларини кенг кўламда жорий қилиш, чўлланиш жараёни ва экологик миграциянинг олдини олиш учун умумий саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга қаратилганлиги таъкидланди.

Музокаралар доирасида иштирокчилар ҳужжат мазмун-моҳияти бўйича ўзаро фикр алмашди. Делегацияларнинг аксарияти Ўзбекистон ташаббусини юқори баҳолади. Ушбу ҳужжат БМТ доирасида ўз вақтида тақдим этилганлиги, унинг Марказий Осиё мамлакатлари ва бутун дунё учун жуда муҳимлиги таъкидланди. Музокаралар чоғида сўзга чиққан мутахассислар Орол денгизи ҳавзасидаги оғир аҳволнинг салбий гуманитар, экологик ва ижтимоий-иқтисодий оқибатлари минтақадан ташқарида ҳам таъсир кўрсатаётгани ва глобал муаммога айлангани ҳақида сўз юритиб, минтақа давлатларининг ушбу инқирознинг салбий таъсирини бартараф этиш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлади.

Мавзуга оид

Бельгиядан муносабат: Ўзбекистон атроф-м...

Бельгиянинг «Travel Tomorrow» журнали веб-сайтида Ўзбекистоннинг биологик хилма-хилликни с...

Давлат солиқ қўмитасида Корея Республика...

Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитасида қўмита раиси Шерзод Кудбиев мамлакатимизга амалий сафар...

IX Невский халқаро экологик конгрессида ...

Кеча «Сайёра экологияси – барқарор ривожланиш” шиори остида экология ва атроф-муҳитни муҳо...

Сўнгги янгиликлар