20/Май/2022 Иқтисодиёт
ТОШКЕНТ, 20 май. /«Дунё» АА/. Жорий йил январь – март ойларида Ўзбекистон дунёнинг 14 мамлакатидан 12,4 миллион АҚШ доллари миқдорида 11,7 минг тонна парранда гўштини импорт қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, парранда гўштини импорт қилиш ҳажми ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 1,1 минг тоннага ошган.
Мамлакатимиз парранда гўштини Польша (3,3 минг тонна), Туркия (2,7 минг тонна), Россия (1,7 минг тонна), Бельгия (1,6 минг тонна), АҚШ (828,5 тонна), Литва (484 тонна), Нидерландия (428 тонна) ва Германиядан (261 тонна) харид қилган.