Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

19/Август/2022   Ҳамкорлик

Ўзбекистон билан Карелия ўртасида олий таълим ва меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

САНКТ-ПЕТЕРБУРГ, 19 август. /«Дунё» АА/. Мамлакатимиз Бош консулхонаси ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг (ТММА) Санкт-Петербургдаги ваколатхонаси ходимлари маҳаллий ҳукумат вакиллари билан алоқа ўрнатиш, Россия Федерациясининг Карелия Республикаси ҳудудида вақтинча меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқароларининг муаммоларини ўрганиш, уларни хал этишга кўмаклашиш, ўзбек диаспораси вакиллари, жумладан, ўзбекистонлик талабалар билан учрашиш мақсадида хизмат сафарини уюштиришди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Карелия Республикаси ҳукумат ижро органи раҳбар вакиллари билан бўлиб ўтган мулоқотда савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва миграция соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Учрашувда Россия томонидан Карелия Республикаси Иқтисодиётни ривожлантириш ва саноат вазири ўринбосари Виктор Свирский, Меҳнат ва бандлик бошқармаси бошлиғи Елена Фролова ва Россия Ташқи ишлар вазирининг Петрозаводск шаҳридаги ваколатхонаси ходими Александр Семаков қатнашди.

Тақдим этилган маълумотга кўра, жорий йилнинг биринчи чорагида Карелиядан Ўзбекистонга экспорт ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 12 баробарга ошган. Шу ўринда Корелия томони Ўзбекистон билан ташқи савдо айланмасини оширишни давом эттиришга ҳайрихоҳ эканлигини таъкидланди.

Виктор Свирскийнинг айтишича, бугунги кунда Карелия тоғ-кон мажмуаси корхоналари “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Жорий йилнинг май ойида Петрозаводск шаҳрида ташкил этилган “Тошни қайта ишлаш бўйича Биринчи Карелия халқаро форум-кўргазмаси”да Ўзбекистон вакиллари муваффақиятли иштирок этишди.

Виктор Свирский билан иқтисодий соҳадаги ҳамкорлик имкониятларидан янада кенгроқ фойдаланиш мақсадида карелиялик ва ўзбекистонлик тадбиркорлардан иборат делегацияларнинг амалий сафарларини амалга оширишга келишиб олинди.

Меҳнат ва бандлик бошқармаси бошлиғи Елена Фролова айни пайтда ҳудудда ўзбекистонлик фуқаролар асосан қурилиш, қишлоқ хўжалиги, меҳмонхона хизматлари кўрсатиш, ишлаб чиқариш ва умумий овқатланиш каби соҳаларда банд эканлигини айтди.

Тақдим этилган маълумотларга кўра, ўтган йилнинг ўзида 828 нафар Ўзбекистон фуқаролари Карелияда расмий равишда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга оширишган, жорий йилда эса ушбу рақам янада ортган. Шу ўринда Е.Фролова Ўзбекистоннинг хорижий давлатларда меҳнат қилаётган фуқароларимизни қўллаб-қувватлаш борасидаги тажрибаси билан таништирилди.

Карелияга ташриф давомида Бош консулхона вакиллари Петрозаводск давлат университети раҳбарияти билан ҳам учрашдилар. Университетнинг биринчи проректори Сергей Коржов мазкур олий таълим даргоҳининг жорий ва истиқболдаги режалари тўғрисидаги маълумотларни ўртоқлашди. Унинг айтишича, айни пайтда олийгоҳда 18 нафар ўзбекистонлик талаба бакалавр ва магистр йўналишларида таҳсил олишмоқда. Шунингдек, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб университетнинг Иқтисодиёт ва ҳуқуқ институти, Педагогика ва психология институти, Жисмоний тарбия, спорт ва туризм институти ўзбекистонлик талабалар учун масофавий таълим дастурларини йўлга қўйган бўлиб, олий таълимнинг 5 та йўналишидаги сиртқи бўлимларда 250 нафардан зиёд ўзбекистонлик талабалар ўқишмоқда.

Олийгоҳ раҳбарияти билан ўтказилган учрашувда Ўзбекистон Бош консулхонаси, ТММА ва Бутунжаҳон ёшлар ассоциацияси координатори билан ҳамкорлик алоқалари, уларнинг олдида турган долзарб вазифалар, айниқса, таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар атрофлича муҳокама қилинди.

Учрашув якунида келгусида мазкур олийгоҳ билан илмий-амалий йўналишларда ҳамкорлик қилиш ва у ерда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларни турли тадбирларга жалб этишга келишиб олинди.

Мавзуга оид

Аргентина элчиси билан спорт соҳасидаги ...

Ўзбекистон спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икромов кеча Аргентина элчиси (қароргоҳи Мос...

Ўзбекистон делегацияси ЕХҲТнинг инсоний ...

Кеча Варшавада Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) минтақасида инсон ҳуқуқла...

Сенат раиси бошчилигидаги Ўзбекистон дел...

Ташриф билан АҚШ да бўлиб турган Олий Мажлис Сенати раиси, Одам савдосига ва мажбурий меҳн...

Сўнгги янгиликлар