Uz / Ўз Ru En

Toshkent

21/Июнь/2021   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги делегацияси Жанубий Кореяга келди


СЕУЛ, 21 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов бошчилигидаги делегация бугун амалий ташриф билан Жанубий Кореяга келди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мамлакатимиз элчихонаси маълумотига кўра, ташрифдан кўзланган мақсад соҳадаги ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиш, Ўзбекистондан Жанубий Кореяга шартнома асосида узоқ муддатли ва мавсумий ишчилар юбориш масалаларини қайта кўриб чиқиш, айни пайтда ушбу мамлакатда меҳнат шартномаси билан ишлаётган ишчиларга яратилган шарт-шароитлар билан билан яқиндан танишишдан иборат.

Ўзбекистон делегацияси ташриф дастуридан Жанубий Корея бандлик ва меҳнат вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳузуридаги миграция хизмати раҳбарияти билан музокаралар ва бошқа  учрашувлар ўрин олган.

Делегация аъзолари, шунингдек, Кванжу шаҳрига ташриф буюриб, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ушбу шаҳардаги ваколатхонаси ҳамда Жанубий Кореядаги ўзбекистонликлар уюшмаси фаолияти билан танишади. Корея Республикаси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ватандошлар билан очиқ мулоқот ташкил этилади.

Ташриф давомида Кванжу шаҳрида Ўзбекистон фуқароларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Умид» марказининг расмий очилиши ҳам режалаштирилган.

Мавзуга оид

Озарбайжонда ватандошлар Наврўз байрамин...

Кеча Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчихонасида Наврўз айёми муносабати билан ватандошлар ...

Дэвид Бисли: БООД ҳузурида Ўзбекистон До...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасинин...

Алишер Навоийнинг 580 йиллиги Нью-Йоркда...

Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги Бош консулхонаси томонидан ушбу шаҳарда жойлашган «Ziyo Art» ў...

Сўнгги янгиликлар