Uz / Ўз Ru En

Toshkent

20/Апрель/2021   Медиа

Ўзбекистон ASIA учун ҳамкорликни ривожлантиришнинг асосий қутбига айланди


ПАРИЖ, 20 апрель. /«Дунё» АА/. Франция Марказий ҳудудининг етакчи нашри - «Le Berry Republicain» газетаси Ўзбекистоннинг замонавий тараққиёти ва Ўзбекистон-Франция ҳамкорлиги ҳақида ҳикоя қилувчи мақола чоп этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Хусусан, мақолада Франциянинг Бурж шаҳрида жойлашган Халқаро ҳамжиҳатлик ва таълим ассоциацияси (ASIA) ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида сўз боради.

ASIA билан ҳамкорлик доирасида қўшма лойиҳалар ҳаётга тадбиқ этилмоқда. Улардан бири Оролбўйи минтақасида сув конденсаторларини ривожлантириш бўлиб, у француз муҳандис талабалари томонидан амалга оширилади. Айтилишича, лойиҳалаштириш жараёнида маҳаллий қайта тикланадиган материаллардан фойдаланилган ҳолда аҳоли эҳтиёжи учун электр ишлаб чиқарувчи кичик гидравлик, индивидуал ва мобил қурилмалар ишлаб чиқарилади. Ушбу экологик лойиҳаларга мазкур ҳудудда маҳаллий техник мутахассисларни тайёрлаш ҳам киради.

Ҳамкорликнинг яна бир амалий мисоли ўлароқ Франциянинг Берри шаҳри Олий санъат мактабининг сўнгги курс талабаси Эмма Фрелатнинг Самарқанд ва Риштоннинг таниқли кулолчи усталари қўлида таълим олиши айтилади.

Уюшма вакилларининг таъкидлашича, Марказий Осиёда жойлашган Ўзбекистон сўнгги пайтларда Европа, айниқса, Франция ва Германия учун бутунлай очиқ бўлиб, ASIA учун ҳамкорликни ривожлантиришнинг асосий қутбига айланди.

Таъкидланишича, Ўзбекистон аҳолисининг 33 фоизини 18 ёшгача бўлган болалар ташкил қилади. Мамлакатда гендер тенглиги тарғиб қилинмоқда, якка тартибдаги тадбиркорлик қўллаб-қувватланмоқда. Буларнинг барчаси минтақа учун қулай сиёсий ва ижтимоий муҳитда, барқарорлик шароитида амалга оширилмоқда.

Шунингдек, мақолада жорий йил июнь ойида франциялик ёш мутахассис Орол денгизининг экологик муаммолари соҳасида тадқиқотлар олиб бориш мақсадида икки ойга Ўзбекистонга сафар қилиши режалаштирилгани айтилади. ASIA ташкилотининг кўнгилли ходими Тошкент олий ўқув юртларидан бирида француз тилидан масофадан туриб дарс беради.

Мавзуга оид

«The Korea Times»: Ўзбекистон инсон ҳуқу...

Жанубий Кореяда чоп этиладиган нуфузли нашрлардан бири – «The Korea Times» газетасининг ве...

«Таккунпао»: Ўзбекистонда рақобат муҳити...

Хитойнинг нуфузли «Таккунпао» газетасида «Ўзбекистонда ҳақиқий рақобат муҳитини яратиш: та...

Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти Саудия А...

Саудия Арабистонининг етакчи нашрларидан бири - “Ар-Риёд” газетасида “Ўзбекистон элчиси с...

Сўнгги янгиликлар