05/Январь/2022 Спорт
ТОШКЕНТ, 5 январь. /«Дунё» АА/. Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) ҳар бир қитъанинг 20 ёшгача бўлган футболчиларидан иборат 2021 йилнинг рамзий терма жамоалари рўйхатини эълон қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири
Осиё қитъасининг 20 ёшгача бўлган умидли футболчилари қаторидан Ўзбекистон ёшлар ва миллий терма жамоаси аъзоси, Қаршининг «Насаф» клуби дарвозабони Абдувоҳид Неъматов ва Россиянинг «Нижний Новгород» футбол клуби шарафини ҳимоя қилаётган, ҳимоячи Иброҳимхалил Йўлдошев ўрин олди.
20 ёшгача бўлган ўғил болалар рўйхатида 3 нафар Япония, 2 нафардан Ўзбекистон ва Жанубий Корея вакилларига жой ажратилган. Қолган 4 ўрин Австралия, Қатар, Эрон ва Саудия Арабистони футболчиларига тегишли бўлди.
Аёллар ўртасида 20 ёшгача бўлган рамзий қитъа терма жамоасида эса 1 нафар хитойлик, 6 нафар Австралия ва 4 нафар Япония вакилаларига ўрин берилган.