Uz / Ўз Ru En

Toshkent

07/Июнь/2021   Иқтисодиёт

Ўзбекистон ва Россия компаниялари томонидан магистрал электр тармоқларини ривожлантириш бўйича «йўл харитаси» тасдиқланди


ТОШКЕНТ, 7 июнь. /«Дунё» АА/. «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ва Россиянинг «Россети» акциядорлик компанияси томонидан стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги битимни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Жамият маълумотига кўра, ҳужжат Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раиси Дадажон Исақулов ва «Россети» АК бош директори Андрей Рюмин томонидан имзоланди.

«Йўл харитаси»дан кўзланган мақсад Ўзбекистон магистрал электр тармоқлари ҳамда юқори кучланишли кичик станцияларни ривожлантириш, янги лойиҳаларга хорижий инвестицияларни жалб қилиш, рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда ўзаро тажриба алмашишдан иборат.

- Биз хорижий ҳамкорлар билан магистрал электр тармоқлари ҳамда юқори кучланишли кичик станцияларни ривожлантириш бўйича ҳукуматимизнинг топшириқ ва кўрсатмаларига асосан бир қатор ишларни амалга ошираяпмиз,- деди жамият директори  Дадажон Исақулов. - «Россети» билан ҳамкорлигимиз 2019 йил 2–4 октябрь кунлари Москва шаҳрида ўтказилган «Россия Энергетика ҳафталиги» халқаро форуми доирасидаги музокаралардан бошланган эди. Ўзбекистон–Россия энергетика соҳасидаги ҳамкорлик даражаси бугунги келишувлардан сўнг янги босқичга кўтарилади.

 Маълумот учун, 2020 йилнинг октябрида Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон–Россия ҳукуматлараро комиссиясининг 21-йиғилиши доирасида «Россети» АК ва «Ўзбекистон МЭТ» АЖ ўртасида стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланган эди. Унда Ўзбекистоннинг электр тармоқлари инфратузилмасини қуриш ва модернизация қилиш, соҳада илғор технологик ечимлар — рақамли технологияларни жорий этиш, янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш сингари ўзаро  ҳамкорликдаги вазифалар кўзда тутилган.

Мавзуга оид

Халқаро эксперт ва хориждаги ватандошла...

Бу борадаги чора-тадбирларни амалга ошириш Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарор...

Россия компанияси билан мева-сабавот экс...

«Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси тизимидаги «Ўзагроэкспорт» акциядорлик жамияти ва Ро...

Ўзбекистонда хусусийлаштириладиган корхо...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жа...

Сўнгги янгиликлар