Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

30/Июнь/2022   Саналар

Ўзбекистон Ёшлари куни Бурсада кенг нишонланди

ИСТАНБУЛ, 30 июнь. /«Дунё» АА/.  Мамлакатимизнинг Истанбулдаги Бош консулхонаси томонидан  Ўзбекистоннинг Бурсадаги фахрий консули ва  TURKSOY ташкилоти билан ҳамкорликда 30 июнь - Ёшлар куни муносабати билан  «Ўзбек ёшлари Бурсада» номли маънавий-маърифий тадбир ташкил этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Тадбирда Анқара, Бурса, Измир, Истанбул ва Карабук шаҳарларидаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ватандошларимиз, Туркия Буюк миллат мажлиси депутатлари, вилоят, туман ҳокимлари, нодавлат нотижорат ташкилот раҳбарлари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.  

 Анжуманни мамлакатимиз дипломатик миссияси раҳбари табрик нутқи билан очиб берди. Дипломат Ўзбекистон-Туркия муносабатлари, мамлакатимизнинг бой тарихи ва маданияти, давлат раҳбари томонидан ёшларга қаратилаётган эътибор ҳақида сўзлаб берди.  Шунингдек, бугунги кунда мамлакатимизда муҳокамага қуйилган Бош қомусимизнинг янги лойиҳасида ёшларга оид бандларни янада кучайтириш бўйича нормалар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Ўзбекистон-Туркия парламентлараро дўстлик гуруҳи раҳбари Осман Местен, ўз навбатида, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти ва аҳамиятини юксак эътироф этди. Осман Местен бугунги ўзбек ёшлари тарихда муносиб ўрин олган буюк ўзбек олим ва мутафаккирларига муносиб давомчилар бўлиши кераклигини қайд этди. 

Маънавий-маърифий тадбир якунида ўзбекистонлик талабалар томонидан адабий дастур тақдим этилди.  

Мавзуга оид

Конституция куни муносабати билан хорижд...

Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан Қозоғистоннинг Ма...

Бельгиядан муносабат: Гербимизда халқим...

Ўзбекистон Давлат герби қабул қилинганининг 30 йиллик байрами муносабати билан мамлакатими...

Амир Темур – илм-фан ва бунёдкорлик ҳоми...

9 апрель - Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун. Ушбу сана муносабати билан буюк бобо...

Сўнгги янгиликлар