Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

24/Май/2022   Таълим

Ўзбекистон элчиси Вильнюсда Болтиқбўйидаги етакчи техника олий ўқув юртларидан бирининг раҳбари билан учрашди

ВИЛЬНЮС, 24 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчиси Қадамбой Султонов Литва пойтахтида Гедеминас номидаги Вильнюс техника университети (Vilnius Gediminas Technical University – VGTU) ректори Ромуальдас Клюкас билан учрашди,  деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Вильнюс техника университети Литвада муҳандислик ва илмий йўналишда таълим бериш соҳасидаги етакчи олий таълим муассасаси ҳисобланади. Олий билим юрти илғор илмий-тадқиқот марказларига, замонавий лабораториялар ва бой ўқув-услубий заминга эга.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон саноати равнақига салмоқли ҳисса қўшишга қодир бўлган, шунингдек,  замонавий талабларга жавоб берадиган техник кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Томонлар университетлараро илмий-техникавий ва инновацион ҳамкорлик, қўшма илмий лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, биргаликда илмий тадбирлар ташкил этиш ҳамда профессор-ўқитувчилар малакасини оширишдан муштарак манфаатдорлик билдирди.

Олим ва тадқиқотчилар ҳамда илмий ахборотларни ўзаро алмашиш, ҳамкорликда ноширлик фаолиятини ривожлантириш бўйича келишувга эришилди.

Европа Иттифоқининг Erasmus+ грант дастури доирасида икки дипломли таълим тизимини қўллаш ва ўзаро ҳамкорликни фаолллаштириш билан боғлиқ масалалар муҳокамасига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.  

Учрашув якунлари бўйича университетлараро ҳамкорлик асосларини расмийлаштириш, шунингдек, биргаликда маданий-гуманитар тадбирларни ташкил этиш юзасидан келишувга эришилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистондаги Гёте институти: Таълим со...

Хорижий тилларни ўрганиш ҳамма замонларда ҳам катта аҳамият касб этган ва бундан кейин ҳам...

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти ун...

Бугун Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Хитой ти...

Республика таълим маркази ва Британиянин...

Буюк Британиядаги элчихонамиз кўмагида ХТВ ҳузуридаги Республика таълим маркази директори ...

Сўнгги янгиликлар