Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


16/Июнь/2021   Парламент

Ўзбекистон 2023 йилда велоспорт бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилади


ТОШКЕНТ, 16 июнь. /«Дунё» АА/. Кеча Олий Мажлис Сенати раиси, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раиси Танзила Норбоева Осиё велоспорт конфедерацияси (АСС) президенти Осама Аҳмад Ал-Шафар билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Парламент юқори палатасидан маълум қилинишича, учрашувда Осиё Велоспорт конфедерацияси ва Ўзбекистон Велосипед спорти федерацияси ўртасидаги халқаро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда велоспортни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани қайд этилди. Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан аҳоли ўртасида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда велоспорт мамлакатимиздаги 6 та устувор спорт турларидан бири этиб белгиланди. Хусусан, юртимизда велосипед спортининг трекинг, спринт ва бошқа йўналишларини ривожлантириш режалаштирилган. 

Бугунги кунда мамлакатимизда велосипед спорт тури бўйича халқаро мусобақаларни ўтказиш режалаштирилган. Жумладан, Ўзбекистон 2023 йилда ВМХ йўналиши бўйича «Zamin Cup» ҳамда велосипед спортининг шоссе йўналиши бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилади.  

Учрашувда, шунингдек,  АCC ва Ўзбекистон велоспорт федерацияси ўртасида халқаро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, мамлакатимизда велоспорт бўйича халқаро мусобақаларни ташкил этиш, шу орқали туризм имкониятларини оширишга доир масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Мавзуга оид

Олий Мажлиси Сенати қўмитаси раиси Халқа...

С.Ражаратнама Наньянг Технологик университети ҳузуридаги Халқаро тадқиқотлар мактаби (Синг...

Ўзбекистон — Бирлашган Араб Амирликлари ...

Бугун парламент қуйи палатасида Ўзбекистон — Бирлашган Араб Амирликлари парламентлараро дў...

Парламентлараро глобал форумнинг халқаро...

Бугун Бухоро шаҳрида «Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳам...

Сўнгги янгиликлар