Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

27/Октабрь/2021   ТИВ янгиликлари

Ўзбекистон-Бельгия бизнес ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди


ТОШКЕНТ, 27 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги иқтисодий дипломатия департаменти Бельгиянинг мамлакатимиздаги элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Марк Михельсен билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА  мухбири.

Учрашувда икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, жорий йил ноябрь ойида Бельгиянинг етакчи компаниялари вакилларининг Ўзбекистонга бизнес миссиясини ташкил этиш ва уларнинг республика ишбилармон доиралари вакиллари билан музокараларини ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

Бельгия делегацияси таркиби кимё саноати, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда фаолият олиб бораётган компаниялари вакилларидан ташкил топиши маълум қилинди.

Марк Михельсен, шунингдек, мамлакат иқтисодиётининг динамик ривожланиши ва унинг деярли барча тармоқларида рўй бераётган ижобий ўзгаришларни эътироф этди. Унга кўра, Ўзбекистон бугунги кунда бельгиялик сармоядорлар учун жозибадор мамлакатга айланмоқда.

Учрашув давомида икки томонлама бизнес ҳамкорлик кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Сиань шаҳ...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 11-12-май кунлари Сиань шаҳрида бўлиб ўтад...

Ўзбекистон номзоди Туркий кенгаш Бош ко...

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (...

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ва Саудия ...

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Саудия Арабистони элчиси Ҳишам ас-С...

Сўнгги янгиликлар