Uz / Ўз Ru En

Toshkent

22/Июнь/2021   COVID-19

Ўзбекистон-Афғонистон давлат чегараси орқали фуқароларнинг ҳаракатланиши вақтинча тўхтатилди


ТОШКЕНТ, 22 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги ва қатор манфаатдор ташкилотлар таклифига кўра, Республика махсус комиссияси Афғонистонда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик вазият кескинлашаётганлигини инобатга олиб, ўзбек-афғон давлат чегараси орқали фуқароларнинг ҳаракатланишини вақтинча тўхтатишга қарор қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Шу билан бирга, Афғонистон фуқароларига туристик визалар бериш ҳамда туристик фирмалардан виза талабномаларини қабул қилиш ҳам вақтинча тўхтатилади.

Шунингдек, “Термиз-автойўл” чегара ўтказиш пункти орқали Ўзбекистонга кириб келаётган шахслар томонидан ўтказиш пунктида фаолият юритаётган махсус клиника ёки лабораторияларда коронавирус инфекцияси антигенини экспресс тест текшируви орқали манфий натижа қайд этилган тақдирда Ўзбекистон ҳудудига киритилади.

Коронавирус инфекциясига мусбат натижа аниқланган Ўзбекистон фуқаролари  эса тегишли ҳудудда жойлашган махсус клиникаларга даволаш учун юборилади.

Коронавирус инфекциясига мусбат натижа аниқланган чет эл фуқаролари эса Ўзбекистон ҳудудига киритилмайди.

Бундан ташқари, синов тариқасида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан Ўзбекистонга чегара ўтказиш пунктлари орқали кириб келган барча шахслардан, республика ҳудудига кириб келганларидан сўнг 7-кунга қадар коронавирус инфекциясига полимераза занжирли реакция текширувини ўтказиш ва бунда тест харажатларини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаш тизими этилади.

Мавзуга оид

Жанубий Корея ҳукумати COVID-19 га қарши...

Корея Республикаси ҳукумати тақдим этган ва мамлакатимиз Соғлиқни сақлаш вазирлиги ...

Тожикистон Сирдарёга инсонпарварлик ёрда...

Сирдарё вилоятига жўнатилган бу галги инсонпарварлик ёрдами қўшни, биродар Тожикистон давл...

Ўзбекистондаги ҳамкасбларимизни қўллаб-қ...

Профессор Тохо Казухиро Татеда "Дунё" АА мухбири билан суҳбатда мамлакатимизда COVID-19 ол...

Сўнгги янгиликлар