Uz / Ўз Ru En

Toshkent

20/Июнь/2021   Президент

Ўзбекистогн раҳбари Эроннинг янги сайланган Президентини табриклади


ТОШКЕНТ, 20 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Иброҳим Раисийни Эрон Президенти этиб сайлангани муносабати билан табриклади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлат раҳбари Матбуот котибининг телеграм каналида эълон қилган хабарига кўра, мамалакатимиз етакчиси икки давлат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик дўст Ўзбекистон ва Эрон халқларининг манфаатлари йўлида янада ривожланишига ишонч билдирди.

Эслатиб ўтамиз: Эрон Олий суди раиси Иброҳим Раисий 18 июнь куни бўлиб ўтган сайловларда иштирок этган 28,6 миллион сайловчининг 17,8 миллион нафарининг овозини тўплаган.

Эроннинг янги президенти 60 ёшда. Унинг меҳнат фаолияти Эрон ҳуқуқий тизими билан боғлиқ. Иброҳим Раисий Бош прокурор, Олий суд раиси лавозимларида ишлаган. У 2017 йили бўлиб ўтган сайловларда ҳам иштирок этган, бироқ унда президент Ҳасан Руҳоний ғалаба қозонган  эди.  

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президенти: Бизнинг кучимиз –...

Бугун Тошкент шаҳридаги «Humo Arena» мажмуасида Наврўз байрами шодиёнаси бўлиб ўтди...

Ўзбекистон Президенти иштирокидаги йиғил...

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташрифи давомида бугун вилоят ва туманлар ҳок...

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари ...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев била...

Сўнгги янгиликлар