Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

18/Январь/2022   Маданият

Ўзбек мумтоз адабиёти европаликлар эътиборини тортмоқда

БРЮССЕЛЬ, 18 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбек ёзувчиси Шаҳодат Улуғ қаламига мансуб «Жайҳун эпкинлари ёхуд Жалолиддин Мангуберди қиссаси» романи голланд ва турк тилларига таржима қилинади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Бу йўналишдаги ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш мақсадида  Шаҳодат Улуғ ҳамда “Kardeş Kalemler Magazine” журнали ва Евроосиё ёзувчилари иттифоқи раиси Якуп Омероглу ўртасида видеоконференция ташкил этилди.

Учрашувда Нидерландиядан ёзувчи Ахмет Суат Ари ва таниқли маданият ва санъат арбоби Бурханеттин Чарлак ҳам иштирок этди.

Маълумки, икки жилддан иборат «Жайҳун эпкинлари ёхуд Жалолиддин Мангуберди қиссаси» романи 2014 йили «Янги аср авлоди» нашриётида чоп этилган. Ўтган давр мобайнида мазкур асар дунёнинг турли мамлакатларида бир неча тилларга ўгирилган ва чоп этилган.

Бундан ташқари, 2015 йили роман Лондондаги «Open Eurasia and Central Asia Book Forum & Literature Festival» халқаро адабиёт танловида финал асари ҳам бўлган.

Мавзуга оид

Тошкентда Алишер Навоий ва Заҳириддин Му...

Ўзбекистон Фанлар академияси Темурийлар тарихи давлат музейида «Алишер Навоий ва Заҳиридди...

Туркия кинокомпанияси билан ҳамкорликда ...

Ўзбекистон кинематография агентлигида Туркиянинг “Altınkesit” кинокомпанияси вакиллари би...

Али Ҳамроев: Ўзбекистонда кинематография...

Бугун Италияда истиқомат қилаётган таниқли ўзбек кинорежиссёри Али Ҳамроев «Дунё» ахборот ...

Сўнгги янгиликлар