Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

08/Январь/2022   Ватандошларимиз

Ўзбек миллий маҳсулотларининг Бенилюкс мамлакатларига экспортини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 8 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчиси Дилёр Ҳакимов республика раҳбариятининг ҳудудлар ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича кўрсатмалари ижроси доирасида Самарқанд вилоятига борди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Вилоят ҳокимлигида ҳокимнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Жамшид Ўроқов билан учрашув ўтказилди.

Мулоқот чоғида Бенилюкс мамлакатлари компанияларининг вилоятда амалга оширилаётган лойиҳаларга жалб қилиш ва ишлаб чиқарилаётган миллий маҳсулотларни хорижга экспорт қилиш ҳажмини ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, суҳбат якунида ҳудудлар ўртасида таълим ва тиббиёт соҳаларида ҳамкорлик ҳамда камбағалликни қисқартиришга кўмаклашиш мақсадида «Темир дафтар»га киритилган ишсиз фуқароларга касб ва чет тилларини ўргатиш орқали хориждаги йирик компанияларда мавжуд бўлган бўш иш ўринларига юбориш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Шу куннинг ўзида вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармасида Дильёр Ҳакимов ва қатор туманлар ҳокимлари ўринбосарлари ҳамда Бенилюкс мамлакатлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш истагида бўлган маҳаллий тадбиркорлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбир давомида вилоят ва туманларда қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни хорижга экспорт қилиш имкониятлари, хорижий компания вакиллари иштирокида интенсив боғлар, токзорлар ва иссиқхоналар ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Суҳбат якуни ўлароқ, жорий йилнинг биринчи ярмида вилоят раҳбарияти ва туманлар ҳокимликларининг масъул вакиллари ҳамда йирик тадбиркорлар ва фермер хўжаликлари раҳбарларидан иборат ўзбек делегациясининг Бенилюкс мамлакатларига ташрифини амалга ошириш имкониятларини ўрганиб чиқишга келишиб олинди.

Элчининг Самарқанд вилоятига сафари давомида Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармасининг Пахтачи туманида нидерландиялик хамкорларнинг тўғридан-тўғри инвестициялари иштирокида тузилган қўшма корхонанинг расмий очилиш маросими ўтказилди.

Маълумот учун: бугунги кунда Самарқанд вилоятида Бенилюкс мамлакатлари компанияларининг капитали иштирокида қатор қўшма корхоналар фаолият юритиб келмоқда. Хусусан, Бенилюкс мамлакатлари инвесторлари иштирокида Оқдарё туманидаги «OQDARYO PLANKTON» МЧЖ негизида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш лойиҳаси  йўлга қўйилган. 2021 йил давомида ушбу лойиҳага 2,5 миллион АҚШ доллари миқдорида хорижий сармоя киритилди.

Бундан ташқари, ўтган йил давомида Бенилюкс мамлакатлари билан Самарқанд вилояти ўртасида товар айланмасининг умумий ҳажми 27 миллион долларни ташкил этди.

Мамлакатимизда 2022-2026 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурига мувофиқ,  республикада 70 миллиард доллар миқдоридаги хорижий инвестицияларни ўзлаштириш режалаштирилган. Дастурга биноан, 2024 йилга қадар 16 та электр иссиқлик станцияларини қуриш режалаштирилган. Ушбу лойиҳаларга 5,67 миллиард доллар миқдорида хорижий инвестиция жалб қилинади. Энг йирик лойиҳалардан бири бўлган Сурхондарё вилоятидаги 1500-1600 Мвт қувватга эга иссиқлик электр станциясига Нидерландиянинг «Stone City Energy» компанияси 1,2 миллиард доллар миқдорида инвестиция киритади.

Мавзуга оид

ИҲТ раҳбарияти Ташкилотга аъзо мамлакатл...

Ўзбекистоннинг Ислом ҳамкорлик ташкилотидаги (ИҲТ) Доимий вакили Улуғбек Мақсудов Ташкилот...

Жанубий Кореядаги ватандошлар томонидан ...

Инчон шаҳрида Жанубий Кореядаги ватандошлар томонидан Ўзбекистонлик ҳаваскор футбол клуби ...

Шаржа Амирлигида таҳсил олаётган ўзбекис...

Мамлакатимизнинг Дубай шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан Шаржа Амирлигидаги Ал-Қосимия ...

Сўнгги янгиликлар