Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

18/Май/2022   Ватандошларимиз

Ўзбек дипломатлари Озарбайжоннинг Геранбой туманида бўлиб турган ватандошларимизнинг турмуш тарзи билан танишдилар

БОКУ, 18 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистонлик дипломатлар консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида Озарбайжоннинг Геранбой туманида бўлиб турган ватандошларимиз билан учрашув ўтказишди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири. 


Амалий сафар давомида асосий эътибор ватандошлар дуч келадиган муаммолар ва уларга муносиб тарзда ечим топиш билан боғлиқ масалаларга қаратилди.

Учрашувлар чоғида Ўзбекистонда миграция сиёсатининг такомиллашиб бораётгани, хорижда вақтинча меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган ўзбекистонликларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш чора-тадбирлари, шунингдек, Ўзбекистон Президентининг “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга  қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонининг мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича фикр юритилди.

Ўзбекистон элчихонаси ходимлари ҳар бир мурожаат юзасидан ватандошларимиз билан маслаҳатлашганлари баробарида доимий консуллик рўйхатига олиш, паспорт алмаштириш ва бошқа консуллик-ҳуқуқий масалалар бўйича тегишли тавсияларни ҳам беришди. 

Мавзуга оид

Ўзбекистон Ёшлари умумжаҳон ассоциацияси...

Ўзбекистон Президенти томонидан имзоланган «Ватандошлар» жамоат фондини ташкил этиш тўғрис...

Ўзбекистон элчихонаси: Туркиядаги ёнғинд...

Туркиянинг курорт ҳудудлари яқинида ўрмон ёнғинлари давом этмоқда...

Ўзбек дипломатлари Олма-отада вақтинча ...

Кеча мамлакатимиз Бош консулхонаси ходимлари Олма-ота шаҳридаги «Metall Prom Group» МЧЖ д...

Сўнгги янгиликлар