Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

26/Июль/2021   Сайёҳлик

Озарбайжоннинг Губа тумани жамоатчилиги Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти билан таништирилди

БОКУ, 26 июль. /«Дунё» АА/. Озарбайжоннинг Губа туманида Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятига бағишланган тақдимот бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Ўзбекистоннинг Бокудаги элчихонаси кўмагида ташкил этилган мазкур тадбирда маҳаллий аҳоли мамлакатимизда туризмни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан атрофлича танишди. Хусусан, тақдимот иштирокчиларининг эътибори сайёҳлик инфратузилмасини такомиллаштириш, хорижлик меҳмонлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасидаги вазифаларга қаратилди.

Тадбир давомида тақдимот иштирокчиларига Ўзбекистон «Зиёрат туризми» имкониятлари тарғиб қилинди. Хусусан, Самарқанд, Бухоро ва Хива сингари тарихий шаҳарларимизнинг бой маданий мероси ҳақида батафсил маълумот берилди.

Миллий таомларни оммалаштириш мақсадида ўзбек палови таёрланди ва меҳмонларга улашилди.  Ўзбек ошхонасининг шоҳ таоми - палов тарихи, уни таёрлаш усуллари губаликларда илиқ таасурот қолдирди.

Тақдимот давомида, шунингдек, иштирокчилар ўзбек халқининг маданияти, урф-одатлари ва маънавий қадриятлари билан ҳам таништирилди. Ўзбекистон халқ ва амалий санъати объектлари кўргазмаси ташкил этилди.

Мавзуга оид

Самарқанд ва Анталия туризм олий ўқув юр...

Самарқанд шаҳридаги “Ипак йўли” туризм халқаро университети делегацияси Aнталия туризм ака...

Ўзбекистон ва Туркия туризм соҳасида ҳам...

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари ва мамлакатимизни...

Хавфсиз туризмни таъминлашда Таиланд таж...

Ўзбекистон Республикасининг Бангкокдаги Бош консуллиги ташаббуси билан жорий йилнинг 9-11 ...

Сўнгги янгиликлар