Uz / Ўз Ru En

Toshkent

29/Апрель/2021   Маданият

Озарбайжонлик шериклар маданий-гуманитар соҳадаги алоқаларни ривожлантиришда ўзбекистонлик ҳамкасблари билан ҳамкорликни ривожлантирмоқда


БОКУ, 29 апрель  /«Дунё»  АА/. Кеча Ўзбекистон элчиси Баҳром Ашрафхонов «Ичери-шехер» давлат тарихий-архитектура қўриқхонаси бошқаруви раиси Аскер Алекперов билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашувда элчи мамлакатимизда миллий маданиятни ривожлантириш, тарихий меросни асраб-авайлаш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар ҳақида батафсил тўхталди.

Ўз навбатида, Ўзбекистоннинг юқорида қайд этилган соҳалардаги муваффақиятини юқори баҳолаган Озарбайжон вакиллари дипломатик миссиянинг маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик масалаларида амалга ошмаган катта салоҳиятнинг мавжудлиги ҳақидаги фикрига тўлиқ қўшилишини таъкидлади.

Учрашув натижасида «Ичери-шехер» давлат тарихий-архитектура қўриқхонаси ва ўзбекистонлик шериклар ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар мажмуини амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.

Мавзуга оид

Венгрияда “Бобурнома”ни венгер тилига ўг...

Ўзбекистон элчиси Абат Файзуллаев Венгрия Шарқшунослик институти директори ва Этвеш Лоран...

Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йи...

2022-2023 йилларда буюк аждодимиз - йирик олим ва файласуф Абу Райҳон Беруний таваллудинин...

Ўзбекистон вакиллари “Жаҳон Қуръон соати...

Мамлакатимизнинг Малайзиядаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт ...

Сўнгги янгиликлар