Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


23/Сентябрь/2021   Ватандошларимиз

Озарбайжондаги ватандошлар билан учрашувда Ўзбекистон Президенти сайловида иштирок этиш тартиби тушунтирилди


БОКУ, 23 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Бокудаги элчихонасида Озарбайжонда яшаётган ватандошлар билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирдан кўзланган мақсад ватандошларга консуллик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, Ўзбекистон Президенти сайлови, шунингдек, юртимизда ҳаётга тадбиқ этилган кенг қамровли ислоҳотлар берган салмоқли натижалар ҳақидаги муҳим маълумотларни ўртоқлашишдан иборат бўлди.

Хусусан, мамлакатизда ўтказиладиган Президент сайловининг ташкилий-техник жиҳатлари, Озарбайжонда сайловчилар рўйхатини тузиш тартиби, сайлов жараёнини ташкил этиш ва мамлакат фуқароларини чет элдаги сайлов участкаларига таклиф этишда Ўзбекистон дипломатия ваколатхоналарининг ўрни, хориждаги фуқароларни хабардор қилиш қоидалари, шунингдек, давлатимиз томонидан чет элдаги ватандошларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масаласига қаратилаётган эътибор юзасидан атрофлича фикр юритилди.

Учрашувда ватандошларнинг турмуш шароитлари ва кундалик ҳаётига доир масалалар ҳам эътибордан четда қолмади. Уларга консуллик, ташкилий-ҳуқуқий масалалар бўйича тегишли маслаҳатлар берилди.

Мавзуга оид

Мисрдан муносабат: «Ватандошлар» жамоат ...

Ўзбекистон Президентининг «Ватандошлар» жамоат фондини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори юза...

Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаат...

Ўзбекистон Республикасининг Сеулдаги элчихонаси ва Ўзбекистон Ёшлар умумжаҳон асоциацияси...

Жанубий Кореядаги ватандошлар сармоявий ...

Сўнгги йилларда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатимиз иқтисоди...

Сўнгги янгиликлар