20/Декабрь/2021 Иқтисодий дипломатия
БОКУ, 20 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Бокудаги элчихонаси кўмагида Озарбайжоннинг «Матанат-А» компанияси вице-президенти Маюс Қосимов бошчилигидаги делегациянинг мамлакатимизга амалий сафари ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ўзбекистон қурилиш вазирлиги, «Ўзқурилишматериаллари» уюшмаси, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги мутасаддилари билан бўлиб ўтган музокаралар чоғида Қамаши туманида гипс ва гипсокартон ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, юқоридаги лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ техник-иқтисодий ва бошқа ташкилий масалалар муҳокама қилди.
Томонлар заводларнинг қуриш жараёни бир неча босқичдан иборат бўлишини келишиб олди.
Келишувларнинг амалда бажарилиши доирасида заводларнинг қурилиш майдонида геология-қидирув ишлари бошланди.