Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

13/Август/2021   COVID-19

Ўтган бир сутка давомида Ўзбекистонда 1 минг 469 кишида коронавирус ва пневмония аниқланди


ТОШКЕНТ, 13 август. /«Дунё» АА/. Ўтган бир сутка давомида Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 948 тага ортиб, умумий касалланганлар 141 минг 158 нафарга етди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Бундан ташқари, кеча 521 нафар кишида пневмония касаллиги аниқланган.

Янги касалланиш ҳолатлари республикамизнинг барча минтақаларида кузатилди. Энг кўп ҳолат мамлакатимиз пойтахтида (204), Тошкент (96), Самарқанд (93), Сурхондарё вилоятлари (90) ва Қорақалпоғистон Республикасида (91) қайд этилди.

Кеча, шунингдек, 8 нафар юртдошимиз коронавирус ва 4 киши пневмония оқибатида ҳаётдан кўз юмган.

 Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, кеча коронавирус инфекциясига чалинган 945 нафар бемор ушбу дарддан фориғ бўлган, касалликдан соғайганларнинг умумий сони 134 минг 307 нафарни ташкил этмоқда. Пневмониядан 424 нафар бемор тузалган.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Хитой олимлари томонидан я...

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, бугун «Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co. Ltd» ...

COVID-19: Ўзбекистонда жума куни коронав...

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, кеча 77 киши ушбу касалликдан фориғ бўлган. А...

Ўзбекистонда ўтган 11 соатда 112 кишида ...

Ҳозирда мамлакатимизда 2 346 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартла...

Сўнгги янгиликлар