Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

19/Август/2021   COVID-19

Ўтган бир сутка давомида Ўзбекистонда 1 минг 230 кишида коронавирус ва пневмония аниқланди

ТОШКЕНТ, 19 август. /«Дунё» АА/. Чоршанба куни Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 844 тага ортиб, умумий касалланганлар 146 минг 459 нафарга етди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Бундан ташқари, кеча 386 нафар кишида пневмония касаллиги аниқланган.

Янги касалланиш ҳолатлари республикамизнинг барча минтақаларида кузатилди. Энг кўп ҳолат мамлакатимиз пойтахтида (169), Тошкент (98), Самарқанд (91), Сурхондарё вилоятлари (92) ва Қорақалпоғистон Республикасида (70) қайд этилди.

Кеча, шунингдек, 8 нафар юртдошимиз коронавирус ва 3 киши пневмония оқибатида ҳаётдан кўз юмган.

 Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, кеча коронавирус инфекциясига чалинган 791 нафар бемор ушбу дарддан фориғ бўлган, касалликдан соғайганларнинг умумий сони 139 минг 21 нафарни ташкил этмоқда. Пневмониядан 37 нафар бемор тузалган.

Мавзуга оид

Ўзбекистонда ўтган 11 соатда 152 кишида ...

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра...

COVID-19нинг «Британия штамми»ни аниқло...

Инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари Шаҳло Турдиқулова Япониянинг Ўзбекисто...

Ўзбекистонда яна бир бемор коронавирусда...

Коронавирус инфекциясига чалинган самарқандлик бемор юрак қон-томир ва ўткир нафас етишмов...

Сўнгги янгиликлар