Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


28/Июль/2021   COVID-19

Ўтган бир кеча-кундузда Ўзбекистонда 1 минг 399 кишида COVID-19 ва пневмония касаллиги аниқланди


ТОШКЕНТ, 28 июль. /«Дунё» АА/. Ўтган бир кеча-кундуз давомида   Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 843 тага ортиб, умумий касалланганлар сони 126 минг 627 нафарга етди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Бундан ташқари, кеча кун давомида 556 нафар кишида пневмония хасталиги аниқланган.

Янги касалланиш ҳолатлари республикамизнинг барча минтақаларида кузатилди. Тошкент шаҳри (123), Тошкент (98) ва Сурхондарё (95) вилоятларида коронавирусга чалиниш ҳолатлари анча юқори.

 Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, кеча коронавирус инфекциясига чалинган 825 нафар бемор ушбу дарддан фориғ бўлган, касалликдан соғайганларнинг умумий сони 121 минг 145 нафарни ташкил этмоқда.

 Кеча, шунингдек, 8 нафар юртдошимиз касалликнинг оғир кечиши оқибатида вафот этди.

 Айни пайтда мамлакатимиз шифохоналарида ушбу касаллик билан оғриган  4 минг 629  нафар беморга  даъво чоралари кўрилмоқда.

Мавзуга оид

COVID-19: Ўзбекистонда ўтган бир сутка д...

Ўзбекистонда ўтган бир сутка давомида 291 киши коронавирусга чалинди. Пандемия бошланганид...

Ўзбекистонда сешанба куни 55 кишида коро...

Кеча, 5 январь куни Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 55 тага ор...

COVID-19: Ўтган бир сутка давомида Ўзбек...

Ўтган бир сутка давомида Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 476 тага...

Сўнгги янгиликлар