06/Август/2021 COVID-19
ТОШКЕНТ, 6 август. /«Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар 974 кишига ортиб, касалланганларнинг умумий сони 134 минг 826 нафарга етди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Бундан ташқари, 547 нафар кишида пневмония хасталиги аниқланган.
Янги касалланиш ҳолатлари республикамизнинг барча минтақаларида кузатилди. Тошкент шаҳри (125), Тошкент (110) ва Сурхондарё (105) вилоятларида коронавирусга чалиниш ҳоллари анча юқори бўлди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, кеча коронавирус инфекциясига чалинган 882 нафар бемор ушбу дарддан фориғ бўлган, касалликдан соғайганларнинг умумий сони эса 128 минг 191 нафарни ташкил этмоқда. Пневмониядан 551 нафар бемор тузалган.
Кеча, шунингдек, 6 нафар юртдошимиз коронавирус ва 3 киши пневмония оқибатида ҳаётдан кўз юмган.
Айни пайтда мамлакатимиз шифохоналарида короновирус билан оғриган 5 минг 719 нафар ва пневмонияга чалинган 7 минг 395 нафар беморга даъво чоралари кўрилмоқда.