Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

27/Январь/2023   Спорт

Осиё Олимпия кенгаши раҳбарияти «Тошкент-2025» IV Ёшлар Осиё ўйинлари учун қуриладиган Олимпия шаҳарчаси лойиҳаси билан танишди

ТОШКЕНТ, 27 январь. /«Дунё» АА/. Осиё Олимпия кенгаши бош директори, Халқаро сузиш федерацияси президенти Ҳусайн Ал-Мусаллам, Халқаро кураш ассоциацияси президенти, Осиё Олимпия кенгашининг Осиё ўйинлари департаменти бош директори Ҳайдар Фармон «Тошкент-2025» IV Ёшлар Осиё ўйинлари учун барпо этиладиган спорт мажмуаси лойиҳаси билан танишди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Миллий Олимпия қўмитаси  маълумотига кўра, Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икромов, МОҚ Бош котиби Ойбек Қосимов, қўмита раиси ўринбосари Азизжон Комилов, Қурилиш вазирининг ўринбосари Шукруллобек Жаҳонгиров, Хитойнинг «Camce» компанияси муҳандислари иштирок этган танишув жараёнида Олимпия шаҳарчаси ҳақида меҳмонларга батафсил сўзлаб берилди.

Учрашувда Осиё Олимпия кенгаши мутасаддилари барпо этиладиган спорт  ареналардаги акустика тизимидан тортиб, трансляция масалалари, томошабинлар ва фахрий меҳмонлар учун ажратиладиган секторларни шакллантиришгача бўлган масалалар юзасидан ўз таклифларини билдиришди.

Муҳокамалар давомида халқаро экспертлар ҳар 3 ойда қурилиш жараёни билан танишиб боришлари, лойиҳа ишлари якунланганидан сўнг 2025 йилнинг март ойларида Олимпия шаҳарчасида синов мусобақаларини ўтказиш зарурлиги қайд этилди.

Мавзуга оид

Ёш чарм қўлқоп усталари «Очиқ эшиклар к...

Ўзбекистон вакилларининг бокс бўйича халқаро кўламда эришаётган ютуқлари бугун кенг эътиро...

Ўзбекистонда нечта спорт иншоотлари бор?...

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистонда спорт иншоотлари сони ҳақидаги маълумотларни очиқ...

Тошкентда камондан отиш бўйича «Алпомиш ...

Бугун пойтахтимиздаги Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ...

Сўнгги янгиликлар