Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

30/Май/2023   Спорт

Оролбўйида ўтказилган халқаро «Rally Muynak» экстремал кўп кунлик пойгалар якунланди

ТОШКЕНТ, 30 май. /«Дунё» АА/. Жорий йилнинг 25-28 май кунлари Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида халқаро «Rally Muynak»  экстремал спорт мусобақалари ўтказилди, деб хабар  бермоқда  «Дунё» АА мухбири.


Маданият ва  туризм вазирлиги маълумотига кўра, мусобақа автомобиллар, багги ва мотопойга бўйича профессионал спортчилар ўртасида ташкил этилиб, унда жами 8 мамлакатдан 150 дан ортиқ иштирокчи қатнашди.

Асосий мусобақалар Орол денгизининг қуриган тубида – Устюрт текислиги бўйлаб ўтказилди. Унда спортчилар бор маҳоратларини ишга солган ҳолда 100 миллион сўмни ташкил этувчи бош мукофот учун кураш олиб боришди.

Якунда двигатель ҳажми 1600 см3 бўлган автомобилларда кураш олиб борган пойгачилар орасида Тошкент шаҳри вакиллари биринчи  ўринни қўлга киритди.  Иккинчи ўрин жиззахлик спортчиларга,  учинчи ўрин қашқадарёлик мотопойгачиларга насиб этди.

Двигатель ҳажми 2000 см3 бўлган махсус ускуналанган спорт автомобилларида ўтказилган баҳсларда ҳам пойтахтликлар тенгсиз эканлигини исботлашди. Ушбу  йўналишда   иккинчи ўринни Андижон вакиллари, учинчи   ўринни самарқандлик спортчилар қўлга киритишди.

 Халқаро «Rally Muynak»  экстремал спорт мусобақалари доирасида, шунингдек хорижий журналист ва блогерлар учун  Оролбўйига пресс-тур ташкил этилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон спорт делегацияси Токиога ети...

XXXII ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этиш учун йўл олган Ўзбекистон спорт делегацияси Ток...

Бугун олти нафар боксчимиз жаҳон чемпион...

Испаниянинг Ла-Нусия шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида ...

«Samarkand Half Marathon» Нагояда давом ...

Мамлакатимизнинг Япониядаги элчихонаси, «Нагоя-Ўзбекистон» дўстлик жамияти, Аичи ва Нагояд...

Сўнгги янгиликлар