Uz / Ўз Ru En

Toshkent

11/Май/2021   Экология

Орол денгизи инқирози ва унинг таъсирини юмшатиш масалаларига бағишланди


РИМ, 11 май. /“Дунё” АА/.  Мамлакатимизнинг Италиядаги элчихонаси томонидан Оролбўйи минтақасидаги экология инқирози оқибатларини юмшатиш масалалари юзасидан Италиянинг Сув тадқиқотлари институти (IRSA) директори Жузеппе Маскола билан ўтказилган музокаралар самараси ўлароқ, ушбу институт ва Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Халқаро Оролбўйи инновацион маркази ўртасида видеоконференция шаклидаги мулоқот ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.  

Тадбир чоғида Ўзбекистон дипломатия ваколатхонаси раҳбари  О.Акбаров Италия томонини Ўзбекистон раҳбарияти томонидан Орол денгизи инқирози ва унинг таъсирини юмшатиш, Оролбўйи минтақасидаги экологик ва иқтисодий-ижтимоий муаммоларнинг ҳал этилиши юзасидан олиб борилаётган амалий саъй-ҳаракатлар ва ташаббуслар билан таништирди.

Шу ўринда асосий эътибор Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан БМТ шафелигида Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик траст фонди ташкил этилгани ҳамда унинг энг муҳим вазифалари ва мақсадларига қаратилди.

Халқаро Оролбўйи инновация маркази вакиллари Италия томонини Марказ фаолияти ва унинг олдида турган вазифалар билан таништирди. Жумладан, экология ва атроф-муҳитни ўрганиш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан жиддий амалий ва тадқиқот ишлари олиб борилаётгани тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилар экан,  Оролбўйи минтақасида сув тозалигини таъминлаш ҳамда мониторинг қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётгани, бу эса Марказ фаолиятининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгилангани қайд этилди.

Онлайн-мулоқот чоғида Италия томонига ўзаро амалий ҳамкорликни ўрнатган ҳолда Қорақалпоғистон Республикасида сув масалалари бўйича илмий-амалий лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқиш ва амалга ошириш таклиф этилди.   

IRSA директори Ж.Маскола Оролбўйи минтақаси учун Кўпшериклик траст фонди маҳаллий аҳоли ҳаёти ва турмуш тарзини яхшилаш ҳамда мавжуд экологик офатни юмшатишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлар экан, мазкур Фонд фаолиятига IRSA ўз ҳиссасини қўшишга тайёрлигини маълум қилди. У IRSAнинг етакчи илмий ходими Антонио Ла Порто Кўп томонлама шериклик траст фонди консультатив қўмитасига аъзо сифатида қўшилганини ҳам билдирди. Ж.Маскола Оролбўйи инновация маркази томонидан тақдим этилган лойиҳаларга қизиқиш билдиргани ҳолда Ўзбекистон билан бу йўналишда, яъни Орол денгизи муаммолари бўйича фаол ҳамкорлик олиб боришга тайёр эканини ҳам маълум қилди.

У лойиҳаларни сифатли тарзда ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун Қорақалпоғистон ҳудудидаги мавжуд экология вазияти ва шароитлар билан бевосита танишиш ва ўрганиш муҳимлиги хусусида тўхталар экан, IRSA делегациясининг Ўзбекистонга сафарини ташкил этишга, унинг доирасида Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Оролбўйи инновацион маркази билан ўзаро ҳамкорлик истиқболларини батафсил муҳокама қилишга ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканлигини айтди. 

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида атроф-...

Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари И...

ИТСВ: Оролбўйи минтақасини барқарор риво...

Кеча видеоконференция шаклида Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирли...

АҚШ элчихонаси вакиллари билан атроф-му...

Давлат экология қўмитасида Америка Қўшма Штатларининг Тошкентдаги элчихонаси вакиллари бил...

Сўнгги янгиликлар