Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


25/Март/2021   Маданият

Орол ҳақидаги видеоролик халқаро кинофестивалда 1-ўринни эгаллади


ТОШКЕНТ, 25 март. /«Дунё» АА/. Испаниянинг Барселона шаҳрида бўлиб ўтган “We Art Water” 5-халқаро кинофестивалида қорақалпоғистонлик режиссёр Қудрат Атажановнинг «Кафолатсиз ҳаёт» (Life without guarantee) номли видеоролиги 1-ўринга лойиқ топилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири ЎзА маълумотига таяниб.

Мазкур фестиваль онлайн шаклда ўтказилган бўлиб, танловга қўйилган қисқа метражли фильмларнинг мазмуни сув мавзусига бағишланган.

Фильмлар 3 та – микроанимация, микроўйинли ва микроҳужжатли йўналиш бўйича сараланди.

Қудрат Атажанов «Кафолатсиз ҳаёт» видеоролиги билан микроҳужжатли фильмлар йўналишида иштирок этди.

Танловга жами 131 давлатдан 1 минг 364 фильм қатнашган.

We Art Water – сув мавзусига бағишланган қисқа метражли фильмлар фестивали бўлиб, ушбу тадбир We Are Water Foundation жамғармаси томонидан ташкил қилинган. Фестивалда сув муаммосидан яхши хабардор бўлиб, уни ўз асарларида намойиш қилган ижодкорларни тақдирлаш мақсад қилинган.

Асосий мақсад эса сув муаммосини ҳал қиладиган аудиовизуал материаллар яратиш орқали бутун дунё бўйлаб сув муаммоси тўғрисида хабардорликни оширишдир.

Мавзуга оид

Ўзбекистон мусиқа санъати Исроилда намой...

Нес-Циона шаҳри консерваториясида "Бароккодан Жазгача" деб номланган фортепиано мусиқаси ф...

Хоразм вилояти қўғирчоқ театрининг «Хива...

Хоразм вилояти қўғирчоқ театри репертуаридаги «Хива лазгиси» спектакли онлайн тарзда лондо...

Икуо Хираяма халқаро маданият карвонсаро...

“Ўзбекистон-Япония” дўстлик жамияти Икуо Хираяма халқаро маданият карвонсаройи ва Тошкентд...

Сўнгги янгиликлар