Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

06/Декабрь/2022   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Оқтовда мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллигига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди

ОҚТОВ, 6 декабрь. /«Дунё» АА/. Бугун Ўзбекистоннинг Оқтов шаҳридаги Бош консулхонасида мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллигига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Тадбирда Манғистау вилоятидаги “Пахтакор” ўзбек этно-маданий бирлашмаси раиси ва аъзолари, Шахмардан Есенов номидаги Каспий Давлат технологиялар ва инжиниринг универиситетида таълим олаётган ўзбекистонлик талабалар ҳамда Манғистау вилоятида вақтинча меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари иштирок этишди.

Давра суҳбати иштирокчиларига Конституциямизнинг тарихий аҳамияти, унинг халқимиз фаровонлиги ва Янги Ўзбекистон тараққиёти йўлидаги ўрни ҳақидаги маълумотлар тақдим этилди. Конституция юртимиз тараққиётининг янги босқичида фуқароларимизнинг хоҳиш-иродасини акс эттириши, халқимизнинг тинч ва фаровон ҳаётининг ишончли кафолати бўлиб хизмат қилиши билан боғлиқ жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилди.

“Инсон – Жамият – Давлат” тамойили асосида Ўзбекистонда демократик ислоҳотлар амалга оширилаётгани, ҳар бир инсон Бош Қомусимиз билан кафолатланган ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш ва амалга ошириш учун барча имкониятлардан фойдаланаётгани қайд этилди.

Давра суҳбати ниҳоясига етгач иштирокчилар байрам дастурхонига таклиф этилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон элчиси Ҳиндистон Сайлов комис...

Мамлакатимиз элчиси Дилшод Аҳатов Ҳиндистон Сайлов комиссиясининг янги тайинланган раиси С...

Ўзбекистон-Корея Республикаси ҳамкорлиги...

Кеча Сеул шаҳрида Ўзбекистон ва Корея Республикаси ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳа...

ЕХҲТ Ўзбекистонда диний бағрикенгликни т...

Ўзбекистоннинг ЕХҲТдаги доимий вакили, элчи Абат Файзуллаев Швециянинг ЕХҲТдаги бағрикенгл...

Сўнгги янгиликлар