Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


29/Ноябрь/2020   Ватандошларимиз

“Олтин дафтар”га киритилган Корея Республикасидаги ватандошлар билан видеомулоқот бўлиб ўтди


СЕУЛ, 28 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси томонидан “Олтин дафтар”га киритилган, мамлакатимизда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни режалаштираётган ватандошлар, Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, вилоят ва туман ҳкоимликлари мутассадди ходимлари ўртасида видеомулоқот шаклида учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Онлайн-мулоқот маҳаллий бошқарув органлари ва хориждаги ватандошларимиз ўртасида уларнинг инвестиция лойиҳаларини ҳаётга тадбиқ этиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш, бу йўналишдаги амалий вазифаларни белгилаб олиш мақсадида ташкил этилди.

Мулоқот давомида ватандошларимиз юртимизда хизмат кўрсатиш, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, туризмни ривожлантириш ва бошқа соҳаларда амалга оширмоқчи бўлган лойиҳалари бўйича фикр алмашди, ўзларини қизиқтирган саволлар жавоб олди.

Хориждаги ватандошларимизга ушбу лойиҳаларини амалга ошириш учун ер майдонлари, бино ва иншоатларни ажратишда маҳаллий ҳокимликлар томонидан амалий ёрдам кўрсатиш бўйича мутасадди вакиллар белгиланди ҳамда ҳамкорликни фаоллаштиришга оид режалар аниқланди.

Шу билан бирга, маҳаллий ҳокимият вакиллари томонидан “давлат - хусусий шерикчилик” тамойиллари асосида тиббий муассасаларни ташкил этиш лойиҳалари бўйича маълумотлар ва таклифлар тақдим этилди.

Мавзуга оид

Пекинда бўлиб ўтган ватандош ёшлар билан...

Мамлакатимизнинг Пекиндаги элчихонасида Хитойда таҳсил олаётган ўзбекистонлик ёшлар билан ...

Сингапурдан муносабат: Давлатимиз рамзла...

Сингапурнинг «ТМC Academy» олий таълим муассасида таҳсил олаётган ватандошимиз Самандар Аб...

Жанубий Кореяда меҳнат қилаётган ва таҳс...

Мамлакатимиз элчихонаси томонидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Квангжу шаҳридаги ...

Сўнгги янгиликлар