Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

13/Сентябрь/2022   Ўзбекистон Мустақиллигининг 31 йиллиги

Олмаотада Ўзбекистон Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтган байрам тадбири Қозоғистон ТИВ диққат марказида

ОЛМАОТА, 13 сентябрь.  /«Дунё» АА/. Қозоғистоннинг “Baigenews.kz” электрон нашри Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтган расмий қабул маросимига бағишланган "Олмаотада Ўзбекистон Мустақиллиги куни нишонланди" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Нашр маълум қилганидек, Ўзбекистоннинг Олмаотадаги Бош консуллигида ўтказилган ушбу байрам тадбирида бир қатор мамлакатларнинг дипломатик ваколатхоналари, икки мамлакат ишбилармон доиралари, шунингдек, ижодий жамоатчилик вакиллари иштирок этган.

Тадбир давомида Ўзбекистон Бош консули Аброр Фатхуллаев сўзга чиқиб, икки мамлакат ўртасидаги қардошлик ва дўстона алоқалар тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалишини қайд этгани қаламга олинган. "Бу йил Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо айланмаси йилига беш миллиард долларга етиши мумкин, келажакда эса уни 10 миллиард долларга қадар ошириш мақсади ҳар икки давлат раҳбарлари томонидан белгиланган”, дея нашр Ўзбекистон дипломатия ваколатхонаси раҳбарининг фикрларидан иқтибос келтирган.

“Қабул чоғида Қозоғистон ташқи ишлар вазирлигининг Олмаотадаги ваколатхонаси раҳбари Бакитжан Булегенов қутлов нутқи билан чиқиб, "чегараларимиз дўстлик ва яхши қўшничилик кўприкларига айланиши кераклигига чин дилдан аминмиз",  дея таъкидлади. 15-16 сентябрь кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммити доирасида Қозоғистон ва Ўзбекистон Президентлари учрашиши эълон қилинди", деб ёзади Baigenews.kz .

Шунингдек, “Baigenews.kz” Мустақиллик куни тадбири  доирасида Ўзбекистон Бош консуллиги томонидан икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга катта ҳисса қўшган қозоқ ва ўзбек ишбилармонларига мукофот ва дипломлар топширилгани ҳам ўқувчиларнинг эътиборига ҳавола қилинган.

Мавзуга оид

Мисрдан табрик: Ўзим учун қадрдон бўлган...

Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан халқимизга Қоҳира универси...

1 сентябрь куни машҳур Ниагара шаршарас...

1 сентябрь куни АҚШ ва Канада чегарасида жойлашган дунёга машҳур Ниагара шаршараси Ўзбекис...

Жанубий Кореядан муносабат: Янги Ўзбекис...

Корея Республикаси Президенти ҳузуридаги Шимолий иқтисодий ҳамкорлик қўмитаси собиқ раиси ...

Сўнгги янгиликлар