Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

27/Май/2022   Парламент

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили “Туркий тилли давлатлар Парламент ассамблеясига аъзо давлатларда инсон ҳуқуқлари ҳимояси” мавзусидаги халқаро конференцияда қатнашди

БОКУ, 27 май. /“Дунё” АА/. Жорий йил 25 май куни Ўзбекистон Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Озарбайжон пойтахтида ташкил этилган “Туркий тилли давлатлар Парламент ассамблеясига аъзо давлатларда инсон ҳуқуқлари ҳимояси” мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири. Ушбу конференция Озарбайжон Республикаси Омбудсман институтининг 20 йиллигига бағишланди.


Ассамблея доирасида ташкил этилган мазкур конференциянинг асосий мақсади – парламент аъзолари ва инсон ҳуқуқлари бўйича Омудсманлар ўртасидаги ўзаро мулоқотни ташкил этиш ва улар ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, шунингдек, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги давлатлар тажрибаси бўйича фикр алмашиш ва илғор тажрибаларни ўрганишдан иборат.

Тадбир икки сессиядан иборат бўлди, "Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда парламентларнинг роли" ва "Омбудсман институтларининг самарали ишлаши учун қонунчиликни такомиллаштиришнинг аҳамияти" мавзуларида ташкил этилди.

Конференцияда сўзга чиққанлар инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича ўз мамлакатларида амалга оширилаётган ишлар ва натижаларга алоҳида тўхталишди.

Тадбирда сўз олган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Феруза Эшматова ўз фаолияти хусусида тўхталар экан, инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида мамлакатимизда олиб борилаётган давлат сиёсати ва эришилаётган натижаларга алоҳида эътибор қаратди. 

Шунингдек, Омбудсманнинг қийноқ ҳолатларининг олдини олиш бўйича ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларга амалга оширилаётган мониторинг ташрифлари ва уларнинг аҳамияти, аҳоли мурожаатлари билан ишлашда  қўшимча ҳуқуқ ва ваколатлар берилгани ҳамда Омбудсманнинг худудлардаги фаолияти мустаҳкамлангани ҳақидаги маълумотларни ҳам ўртоқлашди.

Мавзуга оид

Олий Мажлис Сенати Раиси Россия элчиси б...

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева кеча Россия элчиси Олег Мальгиновни ...

Тошкентда ўтказилган форумда янги Ўзбеки...

Бугун Тошкентдаги халқаро Вестминстер университетида «Янги Ўзбекистоннинг Миллий барқарор ...

Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар...

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси кеча Вена...

Сўнгги янгиликлар