Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


27/Февраль/2021   Парламент

Олий Мажлис Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлиси 12 март куни чақирилади


ТОШКЕНТ, 27 февраль. /«Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Парламентнинг юқори палатаси манбасига кўра, мажлисни Сенат Раиси Танзила Нарбаева олиб борди.

Мажлисда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлисини 2021 йил 12 март куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

 Видеоконференцалоқа тарзида ўтказиладиган ялпи мажлисда бир қатор масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган. «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни, қолаверса, «Давлат харидлари тўғрисида»ги, «Экологик аудит тўғрисида»ги, «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги, «Томорқа хўжалиги тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунлар шулар жумласидандир.

Бундан ташқари, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг ҳисоботи, ички ишлар, ташқи ишлар, адлия вазирларининг ахборотлари, Сурхондарё вилояти ҳокимининг ҳудудларни ривожлантириш ҳақидаги ҳисоботи эшитилиши назарда тутилган.

Шу билан бирга, 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларда назарда тутилган Барқарор инфратузилмани яратиш, умумқамровли ва барқарор саноатлашув ва инновацияларга кўмаклашиш мақсадига эришиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, қолаверса, давлат хизматлари кўрсатилиши ҳолати юзасидан Вазирлар Маҳкамасига парламент сўровлари юбориш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Шунингдек, мамлакатимиз махсус иқтисодий зоналарининг рақобатбардошлигини ошириш бўйича қабул қилинаётган чоралар ҳамда никоҳланувчи ёшларни тиббий кўрикдан ўтказиш самарадорлигини ошириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўровлари натижалари муҳокама қилиниши назарда тутилган.

 

Мавзуга оид

Тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашда х...

Бугун «Тинчлик, ишонч ва хавфсизликни мустаҳкамлашда хотин-қизларнинг роли» мавзусида Марк...

Тошкентда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати...

Қозоғистон парламенти Сенати Раиси Маулен Ашимбаевнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирас...

МДҲ ПАнинг 2022 йилдаги мажлиси Ўзбекис...

Ўзбекистон парламенти юқори палатаси раҳбари Танзила Норбоева МДҲга аъзо давлатлар Парламе...

Сўнгги янгиликлар