Uz / Ўз Ru En

Toshkent

23/Июнь/2021   Парламент

Олий Мажлис Сенатида Туркий тилли давлатлар Парламент ассамблеяси доирасидаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди


ТОШКЕНТ, 23 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев кеча Туркий тилли давлатлар Парламент ассамблеяси аъзолари билан учрашди, деб  хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Парламент юқори палатасининг маълум қилишича, суҳбат чоғида томонлар икки мамлакат парламентлараро муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.

Мамлакатларнинг парламент аъзолари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш мақсадида мунтазам равишда делегациялар ташрифлари амалга оширилаётгани, парламент аъзолари қонун ижодкорлиги фаолиятини ўрганиб, ўзаро тажриба алмашаётни қайд этилди.

Айни пайтда ижтимоий-сиёсий йўналишлардаги алоқалар ҳам тобора ривожланиб бормоқда.

Туркий тилли давлатлар Парламент ассамблеяси аъзолари мамлакатимизда амалга оширилаётган ўзгаришларга, хусусан, тадбиркорликни ривожлантириш, логистика ва инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш учун амалга оширилган ишларга юқори баҳо берилди.

Учрашувда савдо-иқтисодий, туристик, илмий, маданий ва бошқа йўналишлардаги амалий ҳамкорликни, шу жумладан Туркий тилли давлатлар ПА доирасидаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини ҳам кўриб чиқдилар.

23-24 июнь кунлари Бухоро шаҳрида бўлиб ўтадиган Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик масалаларига бағишланган халқаро форум юзасидан фикр алмашилди.

Мавзуга оид

Марказий Осиё мамлакатлари аёл раҳбарлар...

Кеча Марказий Осиё мамлакатлари аёл раҳбарлари мулоқоти доирасида видеоконференцалоқа тарз...

Сенаторлар Ташқи ишлар вазирлигининг 202...

Бугун Олий Мажлис Сенатида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлигининг 2020 йилда Ўз...

Сенат Раиси халқаро анжуман иштирокчилар...

Кеча Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати томонидан Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги бил...

Сўнгги янгиликлар