Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

28/Ноябрь/2022   Парламент

Олий Мажлис Сенати вакилларининг Польшада истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари билан учрашуви бўлиб ўтди

ВАРШАВА, 28 ноябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Варшавадаги элчихонасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Равшан Aлимов иштрокида Польша олийгоҳларида таҳсил олаётган талабалар ва ушбу мамлакатда истиқомат қилаётган ҳамда вақтинча ишлаётган ватандошлар билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Унда Ўзбекистоннинг Польшадаги элчиси Баҳром Бобоев сўзга чиқиб, тадбир иштирокчиларига давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида олиб борилаётган ёшларга оид сиёсатнинг мақсад ва устувор вазифалари хусусидаги фикрларини ўртоқлашди. Шу ўринда мамлакатимизда ёшларнинг ижтимоий ҳамда маънавий камол топиши учун шарт-шароитлар яратиб беришга қаратилган саъй-ҳаракатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига алоҳида урғу берилди.

Равшан Aлимов ватандошларнинг эътиборини "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили" деб номланган 2022 йил давомида юртимизда кўплаб салмоқли ишлар ҳаётга тадбиқ этилгани, хусусан, Конститутцияга ўзгартиришлар киритиш ва миграция соҳасини тартибга солиш билан боғлиқ масалаларга қаратди. У мустақиллик неъмати халқимизга ўзлигини англаш, тарихини чуқур ўрганиш ва англаш, маданий ва маънавий меросдан баҳраманд бўлиш имкониятини тақдим этганлиги хусусида тўхталар экан, ўтган 31 йил давомида мамлакатимиз тарихий ривожланиш даврини бошдан кечиргани ҳолда турли соҳаларда салмоқли муваффақиятларга эришганлиги ва улар халқимиз фаровонлигини таъминлаш учун хизмат қилаётганини таъкидлади. Шунингдек, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларининг таъминланиши қонун ҳимояси остида эканлиги ҳам қайд этилди.

Табдирда сўнгги беш йил давомида Ўзбекистон қонунчилигида, сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаётида юз бераётган ислоҳотлар ва ўзгаришлар жараёни, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги нуфузи тобора юксалиб бораётгани, хорижий давлатлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда улкан иқтисодий-ижтиомий лойиҳалар ҳаётга тадбиқ этилаётгани билан боғлиқ масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Мулоқот чоғида элчихона томонидан хорижда меҳнат қилаётган мигрантларга муносиб шарт-шароитлар яратиш ва улар билан тизимли ишлаш, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш, меҳнат шартномасида белгиланган талабларнинг ўз вақтида бажарилиши, ишчилар соғлиғи ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилгани баробарида элчихона томонидан меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган фуқароларга консуллик-ҳуқуқий маслаҳатлар ҳам берилди.

Мавзуга оид

Қонунчилик палатаси делегацияси Дохада ў...

Ўзбекистон Олий Мажлиси қуйи палатаси делегацияси Доҳада ўтказилган «Терроризм ҳамда терр...

Озарбайжон Миллий Межлиси Раиси Ўзбекист...

Озарбайжон Миллий Межлиси Раиси Саҳиба Гафарова кеча расмий ташриф билан Ўзбекистонга кел...

Қозоғистонда ўтказилган WAGE конференция...

Ўзбекистон делегацияси Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ўтказилган «Марказий Осиёда аёллар т...

Сўнгги янгиликлар