Uz / Ўз Ru En

Toshkent

22/Июнь/2021   Парламент

Олий Мажлис Сенати Раиси Парламентлараро иттифоқ Бош котибини қабул қилди


ТОШКЕНТ, 22 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева бугун Парламентлараро иттифоқ Бош котиби Мартин Чунгонг билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Парламент юқори палатасининг маълум қилишича, учрашувда давлатимиз томонидан Барқарор ривожланиш мақсадларига (БРМ) эришишда ва инсон ҳуқуқларини, гендер тенгликни таъминлашда олиб борилаётган ишлар юзасидан тўлиқ маълумот берилди.

Парламентлараро иттифоқ Бош котиби Ўзбекистонда олиб борилаётган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга юқори баҳо бериб, хусусан, БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида БМТ БАнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда ва инсон ҳуқуқларини таъминлашда парламентларнинг ролини ошириш бўйича махсус резолюциясини қабул қилиш бўйича Ўзбекистон Президентининг ташаббусини алоҳида қайд этди.

Шунингдек давлатимизнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишдаги ютуқлари,  парламентнинг давлат органлари билан ҳамкорликда иш олиб бораётгани, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, гендер тенгликни таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар юқори натижалар бераётганини, Парламентлараро иттифоқ фаолиятида ҳам Ўзбекистон ўз фаоллигини намоён этаётгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Мартин Чунгонг Бухорода бўлиб ўтадиган Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик масалаларига бағишланган халқаро форумнинг долзарблигини қайд этди.

Суҳбат давомида мамлакатимиз БМТ резолюциялари ва қарорларининг амалий ижроси, уларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиб келинаётгани, Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига тўлиқ мос келиши таъкидланди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Парламентлараро иттифоқ ўртасидаги ҳамкорлик билан боғлиқ бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палат...

Кеча мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда С...

Сенат раиси Туркия элчиси билан учрашди...

Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева кеча Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олган Бе...

Cенат қўмитаси раиси ва Европа парламент...

Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициял...

Сўнгги янгиликлар