Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

19/Август/2021   Сайлов - 2021

Округ сайлов комиссиялари раисларига гувоҳномалар топширилди


ТОШКЕНТ, 19 август. /«Дунё» АА/. Давлат бошқаруви академиясида Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган Сайлов комиссиялари аъзолари малакасини оширишни ташкил этиш концепцияси асосида Ўзбекистон Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиялари аъзолари учун икки кунлик ўқув семинари бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Округ сайлов комиссиялари раислари, раис ўринбосарлари, котиблар ҳамда комиссия аъзолари иштирок этган тренингда округ сайлов комиссиялари фаолиятини ташкил қилиш, округ ва УСК бинолари ва овоз бериш хоналарини жиҳозлаш, Ўзбекистон Президенти сайловининг конституциявий-ҳуқуқий асослари, сайловни ўтказувчи сайлов комиссиялари ваколат ва вазифалари, сайловчилар рўйхати  билан ишлаш каби мавзуларда машғулотлар олиб борилди.

Бугун Марказий сайлов комиссиясида (МСК) семинар қатнашчилари иштирокида тадбир ўтказилди. Унда Ўзбекистон Президенти сайловини ўтказувчи 14 та округ сайлов комиссиялари раисларига гувоҳномалар, Ўзбекистон Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиялари мухри ва концелярия маҳсулотлари топширилди.

МСК раҳбарияти ва аъзолари, ОАВ вакиллари иштирок этган тадбирда сайлов қонунчилигидаги ўзгариш ва янгиликлар хусусида атрофлича сўз юритилди.

Сайлов кодексининг 21-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Президенти сайловини ўтказиш бўйича округ сайлов комиссияси Марказий сайлов комиссияси томонидан сайловга камида етмиш кун қолганида комиссия раиси, раис ўринбосари, котибидан ва комиссиянинг саккиз — ўн саккиз нафар бошқа аъзоларидан иборат таркибда тузилади.

Ўзбекистон Президенти сайловини ва Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг мажлисларида муҳокама қилинади ҳамда Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқлаш учун тавсия этилади.

Округ сайлов комиссиясининг аъзолари жамоатчиликнинг обрў-эътиборли вакиллари орасидан тасдиқланади.

Учрашув якунида сайлов жараёнларини қонуний, адолатли, холис ва юқори савияда ташкил этиш ва ўтказишда округ сайлов комиссиясининг аъзолари ўрни алоҳида аҳамият касб этиши алоҳида  таъкидланди.

Мавзуга оид

Марказий сайлов комиссияси раиси: Ўзбеки...

Марказий сайлов комиссияси матбуот марказида брифинг ўтказилди. Унда кеча, 24 октябрь куни...

Франциялик кузатувчи: Президентликка ном...

Франциялик халқаро кузатувчилар гуруҳи Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик кўриш в...

Ўзбекистоннинг Афғонистон билан транспор...

«The Frontier Post» Америка-Покистон газетасида «Ўзбекистон Афғонистон билан транспорт ал...

Сўнгги янгиликлар