Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

16/Апрель/2020   COVID-19

Нурмат Отабеков: коронавирусга чалинган 12 нафар беморнинг аҳволи оғир

ТОШКЕНТ, 16 апрель. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков «Ўзбекистон-24» телеканали орқали мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалиши, беморлар ҳолати ҳақида ахборот берди ва юртдошларимизга мурожаат йўллади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


– Мамлакатимизда айни дақиқаларга келиб, коронавирус касаллиги билан рўйхатга олинган беморлар сони 1 минг 349 нафарни ташкил қилмоқда. Вирусология илмий-текшириш институтидан олинган маълумотга кўра, ушбу институт клиникасида даволанаётган 100 беморнинг 26 нафарида пневмония клиник белгилари кузатиляпти, 4 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи нисбатан оғир ва яна 1 нафарининг аҳволи ўта оғир. Эпидемиология-микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институтида даволанаётган 101 бемордан 2 нафарининг аҳволи оғир, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида даволанаётган 124 бемордан 6 нафарининг аҳволи оғир, деб баҳоланяпти. 

Ҳурматли юртдошлар!

Дунё бўйича коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 2 миллиондан ортиб кетди. Бу ҳолат ҳар биримизни ҳушёр бўлишга ундайди. Ҳеч ким атрофимизда касалликка чалинганлар йўқлигига кафолат беролмайди. Шундай экан, ҳар биримиз уйда қолишимиз, касалликка чалиниш эҳтимолидан йироқ бўлишимиз керак. Шундагина ўзимизни ва яқинларимизни касалликка чалинишдан сақлаб қоламиз. 

Уйда қолган тақдирда вазиятга ижобий таъсир кўрсатишимиз мумкин. Шунингдек, касаллик кенг кўламда тарқалиб кетишига йўл қўймаслик учун кеча-ю кундуз саъй-ҳаракатларни амалга ошираётган ташкилотлар зиммасидаги юкни бир мунча камайтирган бўламиз.

Мавзуга оид

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқ...

Жорий йилнинг 5 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқл...

COVID-19: Душанба куни мамлакатимиз бўйи...

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, душанба куни Тошкент ва Нукус шаҳар...

26 сентябрь куни Ўзбекистонда 471 кишида...

Кеча Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганларнинг сони 403 тага ортиб, умумий к...

Сўнгги янгиликлар