Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

09/Июль/2022   Инвестициялар

Нукусда технопарк ташкил этилади

ТОШКЕНТ, 9 июль. /«Дунё» АА/.  «Нукус» эркин иқтисодий зонасидаги 30 гектар бўш ер майдонида «Нукус» технопарки ташкил этилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг «Қорақалпоғистон Республикасида «Нукус технопарки» махсус саноат зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида қайд этилди.

 «Нукус» эркин иқтисодий зонасидаги 30 гектар бўш ер майдонида «Нукус» технопарки 30 йил муддатга ташкил этилади.

 Халқаро стандартларга мувофиқ энергия тежамкор экологик хавфсиз ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш Технопарк фаолиятининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.

 2023–2024 йилларга мўлжалланган ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида Технопаркнинг муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш учун марказлаштирилган молиялаштириш манбалари ҳисобидан капитал қўйилмалар лимитлари ажратилади.

 Технопарк ҳудудида маҳаллий ва хорижий инвесторлар билан узоқ муддатли ўзаро манфаатли шериклик муносабатларини йўлга қўйиш орқали инвестиция фаолиятини рағбатлантириш ва ривожлантириш чоралари кўрилади.

Мавзуга оид

ИТСВ: Наманган вилояти саноатининг ривож...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзоқов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Наманган в...

Ўзбекистон Инновациялар вазирлиги делега...

Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги делегацияси Тель-Авивга ташрифи давомида Исроил...

ИТСВ: Zara, Pull & Bear, Bershka каби т...

Бугун Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида (ИТСВ) Испаниянинг «INDITEX» ком...

Сўнгги янгиликлар