Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

17/Декабрь/2022   Илм-фан

Нукус шаҳрида «Яшил Орол денгизига йўл: Инновациялар ва ҳамкорлик» мавзусида ёш олимлар халқаро форуми ўтказилди

ТОШКЕНТ, 17 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази Хитой Фанлар Академиясининг Синьцзян экология ва география институти билан биргаликда кеча Нукус шаҳрида «Яшил Орол денгизига йўл: Инновациялар ва ҳамкорлик» мавзусида халқаро ёш олимлар форуми ўтказилди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.


Инновацион ривожланиш вазирлиги маълумотига кўра, форумнинг мақсади илм-фан ва технология орқали Орол денгизининг яшил ва барқарор ривожланишини қўллаб-қувватлашга эътибор қаратишдир.

Анжуман Орол денгизи ҳавзасини барқарор ривожлантиришга интилаётган ёш истеъдодлар учун халқаро алмашинув ва ҳамкорлик платформасини тақдим этди.  Шунингдек, кўзга кўринган ёш олимларни яшил Орол денгизини ривожлантириш бўйича инновацияларга йўналтиришга  рағбатлантириш ва Орол денгизининг экологик бошқаруви учун иқтидорларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

Форумда ресурслар, экология ва атроф-муҳит соҳасида халқаро миқёсда таниқли икки нафар экспертлар тадбир мавзуси бўйича академик маърузалар қилишди ва илм-фаннинг илғор ютуқлари ҳамда ўз тажрибалари ва ютуқлари билан ўртоқлашдилар.

Ёшлар форуми сессиясида Орол денгизи ҳавзасининг барқарор ривожланиши, яшил ва инновацион технологияларнинг илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш бўйича илмий ишлар оли бораётган 45 ёшгача бўлган 9 нафар ёш олим маъруза қилди.

Тадбир доирасида бўлиб ўтган давра суҳбатида иштирокчилар  Орол денгизи экологик бошқарувининг фан ва технологияларга бўлган эҳтиёжлари, ёш олимларнинг салоҳиятини қандай ошириш ва ёш олимлар Оролбўйида инновацияларни ривожлантиришда қандай рол ўйнаши мумкинлиги  юзасидан фикр алмашди.

Мавзуга оид

Исроил технологияларидан Ўзбекистон қиш...

Мамлакатимизнинг Исроилдаги элчихонаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги,...

Тошкентда «Space Technology Conference S...

Жорий йил 10-11 май кунлари Тошкентда «Коинот технологиялари ва уларнинг ижтимоий-иқтисоди...

Буюк Британияда Мирзо Улуғбек номидаги у...

Ўзбекистон илмий-тадқиқот марказлари вакиллари ҳамда Буюк Британиядаги Ибн Сино ва Мотурид...

Сўнгги янгиликлар