Uz / Ўз Ru En

Toshkent

21/Июнь/2021   Таълим

Нукус Давлат педагогика институти ва Панжоб университети ўртасида академик алоқалар йўлга қўйилади


ИСЛОМОБОД,  21 июнь. /«Дунё» АА/. Нукус Давлат педагогика институти делегацияси Панжоб университети билан музокаралар ўтказиш учун Лаҳор (Покистон) шаҳрига икки кунлик амалий сафар билан келди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА  мухбири.

Ўзбекистон элчихонасидан маълум қилинишича, мамлакатимиз  делегацияси аъзолари Панжоб университети вице-канцлери, профессор Нияз Аҳмад Ахтар билан музокаралар ўтказди.  Мулоқот чоғида академик соҳадаги турли қўшма лойиҳаларнинг амалга оширилиши билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Бунда талаба ва ўқитувчилар алмашинуви дастурларини ҳаётга тадбиқ этишга алоҳида  эътибор қаратилди.

 Музокараларда Панжоб университети проректори, профессор Муҳаммад Салим Мазҳар, университетнинг Минтақавий интеграция маркази директори Фазия Ходи, университетнинг катта ўқитувчилари, шунингдек, Глобал ва стратегик тадқиқотлар маркази маслаҳат кенгашининг аъзоси Мансур Саид  иштирок этди.

Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси Панжоб университетининг турли факультетларида, жумладан, Таълим тадқиқотлари институти, Маъмурий фанлар институти, Бизнес бошқаруви институти, Қишлоқ хўжалиги фанлари кафедраси ва Амалий молекуляр биология маркази фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар. Учрашувлар чоғида ўзаро манфаат касб этадиган турли лойиҳалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Ўзбекистон делегацияси аъзолари Панжоб университетининг Санъат ва дизайн коллежи фаолияти билан ҳам танишдилар. Ўтказилган музокаралар чоғида мазкур коллеж ва Нукус Давлат педагогика институтининг Санъат факультети ўртасида ўзаро  ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан қизиқиш билдирилди.

Мамлакатимиз делегациясининг ушбу амалий сафари  Покистон оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.  Жумладан, «National Herald Tribune», «Islamabad Post», «Centreline», «Roznama Jinah Lahore», «Roznama 92 Lahore», «Daily The News» сингари нашрларда мазкур сафар тафсилотларига бағишланган қатор хабар-мақолалар эълон қилинди.

Мавзуга оид

Саудия Арабистони Ўзбекистонга қадимий н...

Мамлакатимизнинг Саудия Арабистонидаги элчиси Улуғбек Мақсудов Подшоҳ Файсал номидаги тадқ...

Туркиялик мутахассис билан маҳорат дарси...

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети (ЎзМУ) журналистика факультети талаб...

АҚШ Ўзбекистон ёшлари учун таълим дастур...

Ўзбекистон элчиси Жавлон Ваҳобов АҚШ давлат котиби ёрдамчиси вазифасини бажарувчи, Давлат ...

Сўнгги янгиликлар